22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:59
Жамият 👁 5,602

ҚАТЪИЯТЛИ ВА БИЛИМДОН РАҲБАР ЭДИЛАР

ҚАТЪИЯТЛИ ВА БИЛИМДОН РАҲБАР ЭДИЛАР

Инсон табиат қонунлари, Аллоҳнинг иродаси олдида ҳамиша ожиз. Туманимиз халқи 8 сентябрь куни ўзининг энг фидойи, халқпарвар, қатъиятли фарзандидан жудо бўлди. Кўплар қатори бу жудоликни қабул қилиш мен учун ҳам оғир кечди. Европа халқларида бир ибора бор: "катта шахслар чеккада туғилиб, марказда вафот этади”, деган. Мен Ражапбай Йўлдашевдан раҳбар шахси, одоб-ахлоқи масалаларида ибрат ва сабоқ олган замондош сифатида айтаманки, у Дўрман овулида туғилиб, Республика аҳамиятига молик катта ишларни амалга оширди, эл-юрт фаровонлиги ва ободлиги учун ҳамиша фидойилик қилдилар.

Ражапбай Йўлдашев халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, қурилиш ишлари бўйича ўринбосар, биринчи ўринбосар, кейинчалик Нукус тумани ва туманимиз ижроия қўмиталари раиси лавозимларида ишлаган пайтларидан бошлаб ўзининг қатъиятли ва самимий дўстона муносабати билан ҳар биримизнинг кўнглимиздан жой олган эдилар. Ражапбай Йўлдашев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгес раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган пайтларида ҳам, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати сифатида сиёсат майдонида ҳам ўзини аямади. У нафақат қатъиятли раҳбар, балки сиёсий арбоб сифатида ҳам танилган эди. 1990 йилларда у Қорақалпоғистонда миллатлараро можаролар юз беришининг олдини олишда фаол иштирок этди. Фидойилик, қатъиятлилик билан иш юритдилар. Ҳар қандай масалага адолат мезонлари асосида ёндашдилар. Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен Республика бўлиши учун ҳисса қўшди. Унинг бу хислати туманимизга раҳбарлик қилган йилларида янада яққол намоён бўлди. Туманимиз у кишининг раҳбарлигида иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан энг қолоқ тумандан барча соҳалари равнақ топаётган обод гўшага айланди. Кўз олдимизда юзлаб янги уй-жойлар, тадбиркорлик объектлари қад ростлади. Банкрот ҳолатига тушиб, ишлаб чиқариш тўхтаб қолган корхоналар қайта реконструкция қилинди. Хорижий сармоялар жалб этилиб, "Amudaryotex” хорижий корхонаси, "Asia Silk” шўъба корхонаси, "Қорақалпоққишлоққурилишсервис” МЧЖ каби корхоналар ишга туширилиб, юзлаб амударёлик ёшларни ўз бағрига олди, ўз маҳсулотлари билан жаҳон бозорига чиқди.

Ражапбай Йўлдашев номи билан боғлиқ қилинган эзгу ишларнинг саноғига етиш қийин. Лекин шуни ишонч ва қатъият билан айта оламанки, бу азиз инсоннинг Қорақалпоғистон халқи, Аму эли, амударёликлар учун қилган эзгу ишлари халқимиз дилидан асло ўчмайди.

Аму элининг суюкли фарзанди, билимдон ва қатъиятли раҳбар, халқпарвар инсон Ражапбай Йўлдашев ўзи ҳаётлигида қилган яхши амаллари, эзгу ишлари билан ҳамиша амударёликлар хотирасида яшайверади.

 

Мавлонберган

ТОЖИБОЕВ,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026