22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:00
Жамият 👁 4,746

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИ РАЖАПБАЙ ЙЎЛДАШЕВ

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИ РАЖАПБАЙ ЙЎЛДАШЕВ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани халқи оғир жудоликка учради. Туманимиз ҳокими, давлат ва жамоат арбоби, халқимизнинг суюкли фарзанди Ражапбай Йўлдашев 2016 йил 8 сентябрь куни узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг бевақт оламдан ўтди.

Ражапбай Йўлдашев 1953 йил 19 июнда Амударё туманида хизматчи оиласида туғилди. Тошкент Политехника институти ва Тошкент Олий партия мактабини қурилиш муҳандиси ва сиёсатшунос мутахассисликлари бўйича тугатди.

Меҳнат фаолиятини 1967 йилда Амударё туманидаги Қиличбой хўжалигида бошлади. 1975 йилдан 1979 йилгача "Қорақалпоқгаз” ишлаб чиқариш бирлашмаси "Хўжайлишаҳаргаз” Манғит участкасида усто, "Тахиатошгаз” Манғит участкасида усто, участка бошлиғи вазифаларида ишлади.

1979-1982 йилларда халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, 1984-1987 йилларда Амударё тумани ижроия қўмитаси раисининг қурилиш бўйича ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида ишлади.

Ражапбай Йўлдашев 1987-1988 йилларда Нукус тумани ижроия қўмитаси, 1988-1992 йилларда Амударё тумани ижроия қўмитаси раиси лавозимларида меҳнат қилди.

Р.Йўлдашев 1992-1995 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, 1995-1998 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатиб, Республикани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

У 1998  йилда Амударё тумани ҳокими лавозимига тайинланди ва шу кунга қадар ушбу вазифани сидқидилдан, фидойилик билан бажариб, Республика раҳбариятининг, туман аҳолисининг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлди.

Ражапбай Йўлдашев ўзининг ташкилотчилиги, раҳбарлик маҳорати, қатъияти ва талабчанлиги, одамлар билан муомаласи, теран ақл-идроки билан туманда барча соҳаларда юксак натижаларга эришиш йўлида бош-қош бўлди. Натижада туман ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳаларда нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, балки мамлакатимизнинг бошқа туманлари орасида ҳам ўз ўрнига эга бўлди.

Р.Йўлдашев қатъиятли, ўзига ва атрофидагиларга нисбатан талабчан,  изланувчан, ўзининг бор кучи, билими ва бой тажрибаси билан Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маданиятини кўтариш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасида фидоий меҳнат қилган етук раҳбар сифатида шуҳрат қозонди. У Республика миқёсида ишлаётган кўплаб ёш раҳбар кадрларни тарбиялаб етиштирган устоз ҳамдир.

У раҳбарлик қилган йилларда туман иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалди. "Amudaryotex” хорижий корхонаси, "Asia Silk” шўъба корхонаси, Қорақалпоққишлоққурилишсервис” масъулияти чекланган жамияти, "Амударё пахта тозалаш” акциядорлик жамияти каби саноат корхоналари янгидан қурилди, реконструкция қилинди. 1998 йилгача туманда ишлаб чиқарилган бирор хил маҳсулот ҳам хорижга экспорт қилинмаган бўлса, 2016 йилга келиб, 10 дан ортиқ экспортёр корхоналар томонидан 15 турдаги маҳсулот экспорти йўлга қўйилди. Икки мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, фаолият олиб бормоқда. Натижада 1998-2016 йилларда 58 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, аҳолининг бандлик даражаси ошди.

У раҳбарлик қилган йилларда туманда минглаб аҳоли турар жойлари, юзлаб ижтимоий соҳа объектлари, 452 та намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, ёш оилалар учун "Камолот” шаҳарчасида кўп қаватли уй-жой қад ростлади.

Унинг ташаббуси билан 2005 йилда Амударё дарёси остидан 0,7 км. узунликдаги табиий газ тармоғи тортилиб, туман кафолатли равишда табиий газ билан таъминланди. Шунингдек, Амударё устидан 23,9 км. узунликдаги юқори кучланишдаги заҳира электр тармоғи тортилиб, электр таъминотида фавқулодда узилишларнинг олди олинди. 180 км. узунликдаги давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга, 70 км. узунликдаги ички хўжаликлараро йўллар жорий ва мукаммал таъмирланди. 90 км. дан ортиқ узунликдаги табиий газ ва 94 км. узунликдаги тоза ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Р.Йўлдашев оғир касаллигига қарамасдан, умрининг сўнгги кунларида ҳам эл манфаатини ўйлаб, Амударё устига замонавий темирбетон конструкцияли кўприк қуриш лойиҳасини келгуси йилларнинг манзилли дастурига киритишга муваффақ бўлди.

У қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш, ҳақиқий мулк эгалигини қарор топтириш борасида кенг қамровли тадбирларни амалга оширди. Унинг ташаббуси билан Амударё қирғоғидаги "Шихжамол”, "Чиғир”, "Тош ёп”, "Холимбегёп” каби сув олиш станцияларига 35 дона насос агрегатлари қурилиб, 25 минг гектардан ортиқ экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланди, "К-10”, "К-3-8”, "Ахун-Хоразм” каби жами 2154 км. узунликдаги коллекторларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилиб, 20 минг гектардан ортиқ ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари балансига лизинг ва кредит асосида мингдан ортиқ турли русумли техникалар харид қилиниб, ердан юқори ҳосил олишга замин яратилди. Натижада туман 2008 йилдан бери деярли ҳар йили давлатга пахта, ғалла сотиш бўйича шартномавий режаларини Ўзбекистон Республикасида биринчилар қатори бажариб келмоқда.

Р.Йўлдашев раҳбарлик қилган йилларда туманда академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежлари, 65 та мактаблар, 10 та мактабгача ва мактабдан ташқари таълим-тарбия муассасалари бинолари, 17 та спорт иншоотлари янгидан қурилди, реконструкция қилинди.

Тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида туман марказий шифохонаси ва унинг жойлардаги бўлимлари, кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда овул ва маҳаллалардаги қишлоқ врачлик пунктлари янгидан қурилиб, капитал таъмирланиб, барча зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Ражапбай Йўлдашев бошчилигида туманда янгидан 23 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкил қилиниб, уларнинг сони 47 тага етказилди, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, зарур шароитлар билан таъминланди.

У 1993-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати қилиб сайланган. 1990 йилдан бери Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, 1998 йилдан бери халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатидир.

Р.Йўлдашев 1999 йилда "Шуҳрат” медали, 2003 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони, 2014 йилда "Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган, иқтисод фанлари номзоди.

Ражапбай Йўлдашев халққа, эл-юртга хизмат қилишни ўзининг фарзандлик бурчи, ўзи учун энг олий саодат деб билди ва умрининг охирига қадар Ватан, эл-юрт манфаати йўлида фидойи меҳнат қилди.

Амударё тумани ҳокими Ражапбай Йўлдашевнинг ёрқин хотираси барчамизнинг қалбимизда абадий сақланиб қолади.

М.Темирбаев, А.Набиев, Ф.Алламбергенов, М.Аҳмедова, А.Юлдашев, Б.Балтабаев, Қ.Исмоилов, Р.Рўзметов, Б.Аллабергенов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026