14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,877

ДЕҲҚОНГА ЭРК БЕРИЛГАЧ...

ДЕҲҚОНГА ЭРК БЕРИЛГАЧ...

Агар аграр тармоқда етакчи кучга айланган фермерлар сўзларига қулоқ солсангиз, соҳадаги юксалишлар, янгиланишлар деҳқонга эрк берилганидан, дея фахр билан гапиришади.

"Юсуфхўжа” фермер хўжалиги раҳбарлигини қўлимга олгач, бунинг маъносини теран англадим.

Ҳа, собиқ иттифоқ даврида узоқ йиллар давомида шаклланган пахта якка-ҳокимлиги, бутун имкониятлар фақат пахта хомашёсини тайёрлашга қаратилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг кўп қисми четдан келтирилиши халқимизнинг тинкасини қуритган эди.

Қолаверса, хусусий мулкнинг таъқиб қилиниб, маъмурий тақсимлашга асосланган партия-давлат бошқарув тизимининг қатъий ҳукмронлиги деҳқоннинг, соҳа мутахассисларининг бунёдкорлик хислатини бўғиб қўйган эди.

Мустақиллик туфайли деҳқон ернинг ҳақиқий эгасига айланди. Меҳнати самарасини ўзи кўради, етиштирилган ҳосилдан манфаатдорлиги юқори. Эндиликда соҳада маъмурий буйруқбозлик эмас, ишга ижодий ёндашув ҳукмрон. Фермер мулкдор сифатида ўз ерига, техникасига ўзи жавобгар, меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланади.

Энг муҳими, ерга оқилона муносабат ўрнатилди. Бугунги кунда бир вақтлар оталаримиз бутун қиш давомида машаққатлар билан қазиган ариқ-зовурларни ҳозир қудратли техникалар ҳаш-паш дегунча тозалаб ташлайди.

Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, бизнинг  "Юсуфхўжа” фермер хўжалигимиз деҳқонлари барча соҳаларда мунтазам режа - топшириқларини адо этиб келишмоқда.

Жорий йилда 52 гектар ерга пахта экиб, сидқидилдан меҳнат қилганимиз боис, далаларимизда мўл ҳосил етилди. Илк ҳосилимизни давлатимиз хирмонига топшира бошладик. 106 тонналик маррани яқин кунлар ичида эгаллаймиз.

Шунингдек, 15 гектар майдондаги ғалладан 38 тонна буғдой, 15 қути ипак қурти парвариш қилиб, 900 кг.дан зиёд пилла  етиштириб, режаларимизни адо этдик. 8 гектар майдондаги боғимизда мевалар сероб. 70 бош зотдор қорамоллар ветеринария қоидаларига мувофиқ боқилмоқда. Яқинда 1,20 сотих майдондаги ҳовузда балиқчиликни ҳам ташкил қилдик. Натижада фермер хўжалигимиз аъзоларининг даромади мўл, турмуши обод бўлаётир.

Фермер учун ўз ҳудудини обод қилиб, ўзининг, хўжалигида ишловчиларнинг ҳам оиласи фаровон, дастурхони тўкин бўлишига эришиши  жуда муҳим. Менинг хўжалик раҳбари сифатидаги энг муҳим мақсадим ҳам шудир.

Барча соҳаларда янгиланишларга, юксалишларга кенг имкониятлар эшигини очиб берган истиқлолимизнинг 25 йиллиги билан бутун туманимиз халқини қизғин табриклайман!

Шавкат ЯХШИМУРОДОВ,

"Юсуфхўжа” фермер хўжалиги раиси.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019