ВАТАН МАНЗАРАЛАРИ ТАСВИРИ ТАНЛОВИ
Туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа асосида июль ойида маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш, маҳаллаларда истиқомат қилувчи иқтидорли ёшлар ва болаларни аниқлаш, рағбатлантириш, улардаги Ватанга муҳаббат туйғуларини янада орттириш мақсадида болалар ўртасида "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида "Асфальтга расмлар чизиш” танлови ўтказилган эди.
Жорий йилнинг 11 август куни туман ҳокимлиги биноси олдида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан "Гўзал ва бетакроримсан муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида "Асфальтга расмлар чизиш” танловининг туман босқичи ташкил этилди ва ўтказилди.
Танловда маҳалла босқичида ғолиб бўлган 47 нафар ҳамда 3 нафар боғча тарбияланувчилари жами 50 нафар иштирокчилар ўртасида Ватанга муҳаббат туйғуларини акс эттирувчи расмлар чизиш бўйича мусобақа ўтказилди.
Танловда иштирокчиларнинг 40 дақиқа вақт ичида Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган, она Ватанни мадҳ этувчи асфальтга чизилган расмлари ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганилиб, ғолиблар аниқланди.
Хулосаларга кўра, Холимбег овулидан Шаҳло Шерметова "Энг яхши композиция” чизганлиги учун фахрли 1-ўринни, Бой овул маҳалласидан Мавлуда Нуруллаева "Энг яхши рангтасвир” учун 2-ўринни, "Энг мазмунли композиция” яратганлиги учун Босув маҳалласидан Асалой Худайберганова 3-ўринни эгалладилар. Танлов ғолиблари ҳамда иштирокчилар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА,
"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶