ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ БОШҚАРУВИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
30 июль куни туман ҳокимлигида туман Хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг Хотин-қизлар қўмитасига тааллуқли бўлган бандларининг ижроси тўғрисида ахборот қилди.
Шундан сўнг йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида Бўз ёп ОФЙ маслаҳатчиси ва Хоразм ҚВП мудирининг, туман тиббиёт бирлашмаси бош педиатри ва бош акушер-гинекологининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан Амударё туманида 2016 йилнинг 6 ойида олиб борилган ишлар ҳамда 12 йиллик мажбурий таълим даврида ёш қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш тўғрисида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси ва ХТМФМТТЭ бўлими мудирининг, 2016 йилнинг 6 ойида хотин-қизлар ва коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича туманда олиб борилган ишлар тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш маркази директорининг, "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида 2015-2016 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифаларнинг "Қиличбой” ва "Ўрта қалъа” ОФЙларида ижро қилиниши юзасидан "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раисининг ва бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида туман Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахборотлари эшитилди.
Туман Хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви йиғилишида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.
(Фото - http://turkistonpress.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶