МАКТАБИМИЗДАН ЧИҚҚАН ОЛИМ
Бизнинг Амударё туманимиз азал-азалдан истеъдодларга бой замин ҳисобланади. Бу ердан қанчадан-қанча илмли инсонлар етишиб чиққан. Шулардан бири адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Пирмат Шермуҳаммедовдир.
Олимнинг "Ижод дарди”, "Она сутидек покиза”, "Давр - қаҳрамон тақдирида”, "Истеъдод сеҳри”, "Умид муҳаббатдадир”, "Барчадан яхшироқ ҳаёт гули”, "Истиқлолни ўйлаб” каби китоблари халқимизнинг маънавият мулкига айланган.
Пирмат аканинг элим-юртим, деб, яшагани, Орол фожеасига бутун дунё эътиборини қаратиб, денгизни қутқариш истагида халқаро жамғарма тузишга ҳисса қўшганининг ўзи жасоратдир.
Пирмат ака она юрти олдида мана шундай жасоратли ишларни бажара олганлиги туфайли халқаро ЮНЕСКО ташкилотининг олтин медалига сазовор бўлган. У халқимизга маърифий-ахборот етказишда ҳам жонбозлик кўрсатган. Масалан, Амир Темур бобомизнинг шахсий узуклари Американинг "Метрополитен” музейида сақланиб тургани ҳақидаги хабарни халқимизга етказган ва ўша узукнинг суратини матбуотда эълон қилган.
Олимнинг кўплаб асарларининг сарлавҳасиданоқ унинг мазмун-моҳияти аниқ намоён бўлади. "Ишониш қийин”, "Жонсиз расмлар”, "Руҳий олам сеҳргар”, "Кичкинтойларнинг катта дунёси” каби асарлари шулар жумласидандир.
Мен ана шу улуғ инсон туғилган жойда туғилдим, у киши таълим олган масканда ўқидим. Бу мен учун ҳам бахт, ҳам фахрдир.
Юлдуз МАДАДОВА,
44-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶