22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 09:59
Жамият 👁 4,248

БАЙРАМОЛДИ ТАДБИРЛАРДА ИСТИҚЛОЛ МАДҲ ЭТИЛМОҚДА

БАЙРАМОЛДИ  ТАДБИРЛАРДА  ИСТИҚЛОЛ МАДҲ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 20 июндан 20 августгача байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилган 5 хил йўналишдаги кенгайтирилган тадбирлар режасига мувофиқ байрам тадбирларини ўтказишга масъул бўлган тарғибот-ташвиқот гуруҳи тузилиб, ушбу гуруҳга маҳалла оқсоқоли раислигида аҳолининг обрў-эътиборли кишилари жалб этилди.

Байрам тадбирининг режасига мувофиқ туманимизнинг ҳар бир овул ва маҳалласида мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш, ўтган давр мобайнида Ватанимиз қиёфаси тубдан ўзгариб бораётгани, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик тамойиллари асосида тинч-тотув яшаётган халқимизнинг бугунги ҳаёт тарзига шукронаси, эртанги кунга ишончини, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини туманимиз жамоатчилигига етказиш, уларни янги марралар сари руҳлантириш, ҳар бир қишлоқда, маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари мисолида таҳлил қилиб бериш кўзда тутилган. 20 июндан 20 августгача мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган "Маҳаллам қиёфаси 25 йил ичида”, ёшлар ва болалар ўртасида "Асфальтга расмлар чизиш” танловлари ҳамда фуқаролар йиғини соврини учун қишлоқлараро футбол, арқон тортиш, кураш биринчиликларини ўтказиш, "Кексалар дуосини олайлик” шиори остида кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, "Кексалар дуосини олайлик!” тадбири доирасида мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш каби кенг қамровли тадбирлар уюштирилади.

Хулоса қилиб айтганда, овул ва маҳаллаларда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари, миллий ўйинлар, кекса авлод вакиллари, шоир-у ёзувчилар билан мароқли учрашувлар, давра суҳбатлари маҳаллаларимизга янада байрамона тус бериб, халқимизга кўтаринки кайфият, ҳаётимизга жўшқинлик бахш этади. Зеро, озод ва обод кўнгилларга жўшқинлик хос, халқи ҳур, калби жўшқин Ватанга эса байрамлар ярашади!

Байрам тадбирларида фаол иштирок этинг, азиз юртдошлар!

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.
(Фото - http://uz24.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026