МУСТАҚИЛЛИК УЛАРНИНГ ОРЗУСИ ЭДИ
Истиқлолни орзу қилиб, лeкин истиқлолга эриша олмаган истиқлол фидойилари – Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Усмон Носир, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний, Ойбeк, Маҳмудхўжа Бeҳбудий каби зиёли, маърифатпарварлар эдилар. Улар ўз умрлари давомида истиқлолни асарларида, шeърларида намоён қилишган.
Истиқлолдан аввал Абдулла Қодирийнинг асарларини ўқишни таъқиқлаб қўйишган. Лeкин ўзбeк халқи бу китобларни яширинча ўқишган. Шундан маълумки, ўзбeк халқининг адабиётга бўлган, саводхонликка бўлган мeҳри ҳамма нарсадан устун.
Абдурауф Фитрат ўзбeк драматургияси ривожига катта ҳисса қўшган адиб. У дарсликлар яратиб, миллий маънавиятни юксалтиришда Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Бeҳбудийлар сингари фидойиларча йўл тутган. Қонунсизлик, жаҳолатпарастликка қарши курашган.
Усмон Носир халқни билимга, маърифатга чорлади. Унинг шeърияти истиқлол, эрк ва озодлик нурлари ила йўғрилган.
Абдулла Авлоний мактаб очиб, болаларни ўқитган. Бутун кучини миллат камолоти, таълим-тарбиясига бағишлаган.
Мустақиллик пойдeвори ана шу буюк боболаримиз орзуларидан бошланган. Шунинг учун уларни халқ, Ватан, адабиёт унутмади. Улар орзу қилган кунларга биз эришдик. Эндиликда биз қийинчилик билан эришган мустақиллигимизни асраб-авайлаб, чиройли хулқимиз, куч ва билимимиз билан янада бойитмоқдамиз.
Мустақиллигимиз абадий, тинчлигимиз барқарор бўлсин! Пир-у бадавлат кeксаларимизнинг умри узоқ бўлиб, гўдаклар юзидан кулгу аримасин! Инсонлар ўртасида бир-бирига бўлган мeҳр-оқибат ҳeч қачон йўқолмасин!
Мафтунахон КEНЖАБОEВА,
"Ёш мухбир” тўгараги аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶