ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАЯПТИ
Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 майдаги ПҚ-1524-сонли Қарори билан тасдиқланган "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинди. Ушбу Низомга мувофиқ равишда ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги ер ости бойликларидан фойдаланиш ва геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш ҳуқуқи учун 75 тадан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар махсус лицензияларга эга бўлиб, фаолият юритиб келмоқдалар. Инспекциямиз ходимлари томонидан мазкур соҳада иш бошламоқчи бўлган ва бошлаган ҳамда ҳозирги кунда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун амалда бўлган қонун ҳужжатлари, шунингдек янгидан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган қонун ва қонуности ҳужжатлари билан таништириш мақсадида жойларда семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилиб борилмоқда.
Яқинда Амударё ва Қораўзак туманларида фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхона бошлиқлари, яъни тадбиркорлар билан Жумуртов ШФЙ маъмурий биноси залида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган семинар қатнашчиларда катта таассуротлар қолдирди. Ушбу семинар тарғиботчиларимиз томонидан жойларда олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларининг самарадорлиги ошишига албатта, ўз ҳиссасини қўшади.
Ф.АҲМЕДОВ, "Саноатгеотехназорат” ДИ ҚҚМИ давлат инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶