ЛОҚАЙДЛИККА ЧЕК ҚЎЯЙЛИК
Қадимдан ота-боболаримиз миллий урф-одатларимизни, маданиятимизни жуда юқори даражада қадрлаб келишган. Аммо бугунга келиб шарқ халқларининг Ғарб давлатларидан фарқини топиш қийинлашиб кетмоқда. Бунга айниқса ёшларни мисол қилиб олсак, муболаға бўлмайди. Чунки баъзи ёшларимиз маънавият нима, маданият нима эканлигини унутиб қўйишган. Миллий қадриятларимизни ҳурмат қилиб, қадрлаётган ёшларимиз ҳам бор, албатта. Аммо улар орасида бефарқ ёшлар борлиги ачинарли ҳол.
Ҳозирги глобаллашув жараёнида оммавий маданиятни тарғиб этувчи интернет сайтлари миллий қадрият ва анъаналаримизни унутган ёшларнинг вақтини ўтказиши учун мўлжалланган дастурлар билан тўлиб-тошган. Интернетдан тўғри фойдаланаётган билимли, тафаккури юксак ёшларимиз ҳам талайгина.
Барча нарсаларнинг икки томонибўлганидек, интернетнинг ҳам ижобийва салбий тарафларибор. Бефарқ, ҳеч нарсага соғломфикр билан қарамайдиган ёшларимизни нимадейишимиз мумкин? Уларни инсон дея оламизми ўзи?
Миллий урф-одат, қадриятларимиз замирида қанча маъно-мазмун мужассам. Биргина саломлашиб, сўрашишимиз бизнинг қандай инсонлигимизни кўрсатиб беради. Юриш-туришимиз, муомаламиз, хулқимиз кимларнинг издошлари эканлигимизни кўрсатади. Бугунги кунга келиб баъзи ёшлар одоб-ахлоқ нима, маданият нима эканлигини ғарб давлатларидан ўрганишмоқда. Ахир бу бизнинг маънавиятимизга хос нарса эмас. Ахир биз Алпомиш ва Барчинойлар авлодимиз.
Билимли, уддабурон ёшларимиз эса ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиб, кўплаб ютуқларга эришмоқда. Бизлар ҳам шундай ёшлар сафига кириб, улардан ўрнак олиб, бор куч-ғайратимизни намоён қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўймоғимиз керак. Ўзига ишонган, соғлом фикрли ёшлар сафи кенгаяр экан, ахлоқсиз, билимсиз ёшлар сафи қисқариши тайин. Бунга эса кучли ирода ва ишонч зарур. Булар эса бизларда мужассам. Азиз тенгдошлар, лоқайдликка чек қўйиш вақти келди. Ҳаммамиз ҳамжиҳат бўлиб, ўз Ватанимиз олдидаги бурчимизни ҳалол йўл билан бажаришимиз шарт.
Нафосат ТУРСУНБОЕВА,
Ойбек номли маҳалла.
(Фото - http://www.uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶