14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:28
Адабиёт 👁 3,384

Танловлар иқтидорлиларни аниқлади

Танловлар иқтидорлиларни аниқлади

Мустақиллик шарофати билан ўз эрки, дини, тили ва аждодлари яратган бой маънавий меросга қайта эга бўлган халқимиз ўтган 25 йил мобайнида ёш авлод таълим-тарбиясига улкан эътибор қаратди. Кадрлар тайёрлаш ва мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурларининг қабул қилиниб, таълим-тарбия соҳасида эски, қотиб қолган услублардан холи бўлган янги тизимнинг ҳаётга татбиқ этилганлиги бугун янгича фикрлайдиган, Ватанимизнинг келажагини ўз қўлларига олишга қодир бўлган йигит-қизлар камолга етишишига асос бўлди.

Атрофидаги воқеа-ҳодисаларга аниқ, холис муносабатда бўлаоладиган, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган, сиёсий  фаол ва мустаҳкам фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларнинг эришаётган ютуқлари, интилишлари бу улкан  мақсад йўлида амалга  оширилган ишлар нечоғлик самарали бўлганлигини кўрсатиб турибди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ана шундай улуғвор ишларга ҳисса қўшиш мақсадида "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган грант танловида "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди. Лойиҳанинг мақсади юртимиз ёшларини ҳар томонлама баркамол, маънавий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялашга ҳисса қўшишдан иборат. Ўтган ўн ой давомида ННТ аъзолари лойиҳа режасида кўзда тутилган тадбирларни ўз муддатларида амалга ошириб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мактабларда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида учрашувлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар, концерт  дастурлари, кўргазмалар ташкил қилиб, китоб сайллари уюштиришди, ёшлар учун кўчма кутубхона ташкил қилишди ва лойиҳа доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган ёшларни рағбатлантириб, уларнинг ижод намуналарини матбуотда ёритиб боришди ҳамда тўплам кўринишида нашр қилишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Ўтган 10 ой мобайнида туманимиз мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёшлар ўртасида миллий истиқлол ғояси ва маънавият тарғиботига бағишланган "Маънавият кунлари”да 35 та учрашувлар, овул ва маҳалла ёшлари  учун "Кўчма кутубхона” хизматини йўлга қўйиш мақсадида  30 та "Кўчма кутубхона – ёшлар учун” учрашувлари, ёшларни китобхонликка қизиқтириш, ННТ қошида ташкил қилинган кутубхона китобларини таълим муассасалари ёшлари орасида тарғиб қилиш мақсадида "Китобхонлик – маънавият калити” деб номланган 30 та учрашувлар ўтказилди. Миллий истиқлол ғояси тарғиботи ва глобаллашув даврида ёшлар маънавиятини юксалтириш, ёшларни "оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида туманимизда яшаб, ижод қилаётган ёзувчи ва шоирлар, ижодкорлар ва ННТ аъзоларининг аҳоли, хусусан ёшлар, олис қишлоқлар аҳолиси билан 5 та давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Шунингдек "Жайхун илҳомлари” ННТнинг турли лойиҳалари ва танловлари иштирокчиларининг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, янада самарали ижод қилишларига шароит яратиш, уларни катта саҳналарга олиб чиқиш мақсадида икки марта концерт дастури, икки марта бадиий кеча ва бир кўргазма ташкил этилди. Мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг билимдон ўқувчиларидан иборат "Ёш маънавият тарғиботчилари” гуруҳи тузилиб, ушбу гуруҳ аъзолари иштирокида 3 та давра суҳбатлари ўтказилди. Юртимизнинг бой маданий мероси, шонли ўтмишини ёшларга тушунтириш, уларда тарихимизга ҳурмат, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ННТ лойиҳаларида фаол иштирок этган ёшларнинг Хива шаҳрига, "Чилпиқ” ва "Гаур қалъа” тарихий ёдгорликларига саёҳатлари уюштирилди. Ёшлар, айниқса чекка қишлоқлар ёшларининг маданий ҳордиқ чиқаришига кўмаклашиш, мақсадида 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида, "Баркамол авлод” болалар марказида ижодкор-ёшларнинг концертлари ташкил қилинди. Ўтказилган тадбирларнинг кўпчилиги, концерт дастурлари тўлалигича "Амударё телевидениеси”да  намойиш этилди.

Булардан ташқари, "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” лойиҳаси доирасида иқтидорли ёшларни тарбиялаш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида бадиий санъат йўналишида "Рангларда Ватан манзаралари”, адабий ижод йўналишида "Биз – баркамол авлод, порлоқ келажак бунёдкорларимиз”,  мусиқа йўналишида "Қўшиғимда Ватан мадҳи” номли танловлар эълон қилинган эди. Уларга туманимиздаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчи-ёшлари ўз ижод намуналари билан қатнашдилар ва энг сара намуналар "Амударё телевидениеси” ва "Тараққиёт кўзгуси”, "Менинг оилам” газеталарида, amunews.uz веб-сайтида ёритиб борилди.

Ҳакамлар ҳайъати мазкур танловларга келган материалларни кўриб чиқиб, ғолибларни аниқлади.

Шундай қилиб, бадиий санъат йўналишида:

1-ўрин – Шамсиддин Бекишбоевга,

2-ўрин – Сардор Худойбергановга,

3-ўрин – Диёрбек Адилбоевга,

адабий ижод йўналишида:

1-ўрин – Света Шомуродовага,

2-ўрин – Озода Тўлибоевага,

3-ўрин – Севара Сидабуллаеваларга,

мусиқа йўналишида:

1-ўрин – 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Темур Камолов ва "Баркамол авлод”  болалар марказининг "Шўх болалар” жамоасига,

2-ўрин – 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Достон Тиловмуродов ва "Баркамол авлод”  болалар марказининг "Ёш доирачилар” гуруҳига,

3-ўрин – 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Маъруф Жуманиёзов ҳамда "Баркамол авлод” болалар марказининг "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси Умида Ердошеваларга насиб этди.

Ғолиблар моддий-маънавий рағбатлантирилди.

"Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти юксак маънавиятли авлодни камол топтиришдек улуғ ишга келгусида ҳам ўз ҳиссасини қўшаверади.

 

Ойгул РАЖАБОВА,

"Жайхун илҳомлари”

ННТ аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019