12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:54
Жамият 👁 181

Амударё тумани Ички ишлар бўлими ташаббуси билан "Соғлом ва баркамол оила" шиори остида оилавий танловлар ўтказилди

Амударё тумани Ички ишлар бўлими ташаббуси билан "Соғлом ва баркамол оила" шиори остида оилавий танловлар ўтказилди

Республикамизда Ички ишлар вазири соврини учун "Соғлом ва баркамол оила" шиори остида 3-сектор ҳудудидаги оилалар ўртасида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувлари ўтказиб келинмоқда. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини, китобхонликни тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган танловларда сектор ҳудудидаги оилалар иштирок этиб, ўз маҳоратларини синовдан ўтказишмоқда.

Амударё туманида ҳам Ички ишлар бўлими ташаббуси билан худди шундай танловлар ва спорт мусобақалари ўтказилди. «Ёш китобхон оила» ва «Ёш спортчи оила» номи билан ўтказилган мазкур танловларда сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи оилалар қатнашди.

14 декабрь куни 82-сонли мактабда шу муносабат билан ташкил этилган тадбирни туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Бахтиёр Уразов ҳамда туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошевлар очиб беришди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур танловлар Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўтказилаётганини маълум қилишди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳам кўзда тутилганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, тадбирларга старт берилиб, мактабнинг спорт залида спорт мусобақалари беллашувлари, фаоллар залида китобхон оилалар ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Мусобақа ва беллашувларда сектор ҳудудидан 6 та оила иштирок этди.

Мазкур мусобақа ва беллашувлар икки йўналиш бўйича ўтказилиб, сектор ҳудудидаги оилалар беллашувида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар саралаб олинди.

Спортнинг "Қувноқ стартлар", "Стол тенниси", "Шахмат", "Шашка" ҳамда "Бадминтон" турлари бўйича мусобақаларда иштирок этган оилалар биргаликда ўз чаққонликларини, абжир ва зийракликларини намойиш этиб, ғолиблик учун курашдилар. Шунингдек, китобхонлик ҳамда маънавиятни тарғиб этувчи "Энг яхши маънавий етук оила" шиори остида ўтган танловда оилаларнинг билимдонлиги, қанчалик даражада китобларга ошнолиги синовдан ўтказилди. Иштирокчилар баҳру-байт айтишувларда зукколикларини кўрсатиб, ўқиган китоблари, севган асарларидаги қаҳрамонлар ҳақида маълумотлар беришди. Савол-жавоблар викторинасида ҳам бир-биридан қолишмасликка ҳаракат қилишди.

Спорт мусобақаларида фахрли 1-ўринни Бобур номли овулда яшовчи Гучбаевлар оиласи, 2-ўринни Оқ олтин овулида яшовчи Йўлдошевлар оиласи, 3-ўринни Дурунки маҳалласида яшовчи Бобожоновлар оиласи эгаллади. Китобхонлик йўналишида эса Оқ олтин овулида яшовчи Йўлдошевлар оиласи 1-ўрин, Бобур номли овулда яшовчи Гучбаевлар оиласи 2-ўрин, Хитой овулида яшовчи Худойбергановлар оиласи 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритдилар.

Муросасиз ва кескин баҳсларга бой тарзда кечган танловлар ғолиблари туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Сектор ҳудудида биринчи ўринни эгаллаган оилалар вакиллари мусобақаларнинг Қорақалпоғистон босқичида иштирок этадиган бўлишди.

Тадбирдан сўнг намойиш этилган концерт дастури барчага хушкайфият бахш этди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026