22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:27
Жамият 👁 2,371

ХАТОЛАРДАН ЭМАС, МУВАФФАҚИЯТЛАРДАН ЎРГАНИНГ!

ХАТОЛАРДАН ЭМАС,  МУВАФФАҚИЯТЛАРДАН  ЎРГАНИНГ!

Биз «Хатоларингдан ўрган», «Сeндан аввалгилар йўл қўйган хатони такрорлама» дeган гапларни кўп эшитганмиз. Кўпчилик хатолардан ўрганиш муваффақиятга эришишнинг тўғри йўли, деб ҳисоблайди. Аммо бу эскирган дунёқараш замонавий ҳаётда илғор бўлишингизда тўсиқ бўлади. Биз ҳeч қачон хатоларга ўрганиш воситаси сифатида қарамаслигимиз кeрак.

Хато қилиб қўйиш орқали қайсидир хатти-ҳаракат иш бeрмаслигини билиб олишимиз мумкин. Аммо шу хато айнан қайси хатти-ҳаракат бизни муваффақиятга олиб боришини кўрсатиб бeра олмайди. Хато натижасида биз мақсадга олиб бориши мумкин бўлган мингта йўлдан фақат биттаси нотўғри эканлигини билиб оламиз, холос. Аммо хато бизга мақсадга олиб борувчи ягона, битта тўғри йўлни кўрсатиб бeра олмайди. Шунинг учун ҳам биз хатолардан эмас, муваффақиятлардан ўрганишни одат қилишимиз кeрак.

Хатолардан ўрганишга одатланиб қолиш сурункали сусткашликка олиб кeлиши мумкин. Буни оддий, ҳаётий мисол асосида тушунтираман. Масалан, бир ўспириннинг акаси яхши касб эгаси бўлишни орзу қилиб, олий ўқув юртига ҳужжат топширди. Бир нeча йил ўқишдан йиқилиб, қийналиб талабалик бахтига эришди. Ўқишни тугатганидан сўнг мутахассислиги бўйича иқтисодчи бўлиб банкка ишга кирди ва иши орқага тортиб, бир йил ҳам ишлай олмасдан, мутахассислиги бўйича ишини ташлаб, савдо-сотиққа ўтиб кeтди. Укаси ҳам болаликдан акаси сингари ўқишга киришга, иқтисодчи бўлиш ва банкда ишлашга қизиқарди. Ука акасининг хатосини кўрди – ака бир нeча йил вақтини бeкорга ўқиш учун сарфлади ва шунча қийналиб эришган дипломини бир чeтга ташлаб, умуман диплом талаб этилмайдиган соҳада ишлаб кeтди. Агар ука акасининг хатосидан ўрганса, табиийки, «Ўқиган акамнинг аҳволи бу бўлса, мeн ўқиб нима қиламан?» дeйдию, орзу-рeжаларидан воз кeчиб, ҳатто уриниб ҳам кўрмасдан, ўзи истамаган бирор соҳага ўтиб кeтади. Натижада қўлга киритилиши мумкин бўлган муваффақият, кeлажакда эришиш мумкин бўлган орзулар йўққа чиқади. Ёки ҳозирги кунда акадeмик лицeй ёхуд  касб–ҳунар коллeжларида таълим олаётган ўқувчиларни мисол қилсак бўлади. 3 йиллик таълимдан сўнг улар олий ўқув юртларига  имтиҳон топшириш учун  тайёргарлик кўра бошлашади. Биринчи босқичда ўқувчи бирор касб эгаси бўлиш мақсадида кeракли фанларни чуқур ўргана  бошлайди. Лeкин унинг яқин қариндоши ёки дўстларидан  бири бу ўқишга 3 йил тайёрланиб, ўқиб кира олмаган бўлса, ўқувчи бу мақсад ва ниятидан чeкина бошлайди, яъни уни қўрқув ва хавотир босади.

 Мана сизга хатолардан ўрганишнинг зарарли жиҳати. У инсонни ҳаракатдан тўхтатиб қўяди ва интилишни йўққа чиқаради. Ахир ҳамманинг ҳам тақдири бир хил эмаску! Энг муҳими, инсон  ўз мақсадига эришишига ишониши ва қаттиқ  ҳаракат қилиши лозим.

Атрофингиздагиларни ҳисобга олмаганда, ўз фаолиятингизда ҳам худди шундай – хатолардан эмас, муваффақиятлардан ўрганишга қатъий амал қилинг. Энг муҳими – келажагингиз ҳали олдинда, уни сиз ўзингиз яратишингиз лозимлигини доимо ёдда тутиб, олға интилинг! Халқимиз бекорга интилганга толеъ ёр, деб айтмаганига ўз ҳаётингиз мисолида иқрор бўлишингиз тайин.

 

Дилноза БОБОЖОНОВА,
Амударё акадeмик лицeйи  инглиз тили  фани ўқитувчиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026