КИЧКИНТОЙЛАР БЕЛЛАШУВИ
Боланинг ривожланиши ва ўсиши узлуксиз давом этадиган жараёндир. Ҳаётининг ҳар бир даври, ривожланиш хусусиятлари ва эҳтиёжларига кўра ўзига хос босқичларга эга. Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, шу билан бирга мактабга тайёрланган ҳолда шакллантириш мақсадини кўзлайди.
2016 йил 27 май куни шу мақсадга йўналтирилган тадбир – 11-сонли мактабгача таълим муассасасида "Соғломжон – Полвонжон” спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда 9-сонли, 11-сонли, 12-сонли, 13-сонли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари қатнашдилар.
Мусобақада тарбияланувчилар бешта шарт бўйича беллашдилар ва 11-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари 1-ўринни, 13-сонли МТМ тарбияланувчилари 2-ўринни 9-сонли ва 12-сонли МТМ тарбияланувчилари учинчи ўринни эгалладилар.
11-сонли МТМ тарбияланувчилари мазкур мусобақанинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Муқаддас ЖУМАНОВА,
11-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶