Билимлар беллашувининг туман босқичи ғолиблари аниқланди
Қорақалпоғистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 22 январь кунги 8-сонли буйруғига асосан 2019 йил 26-27 март кунлари 40-сонли мактабда умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билмлар беллашувининг туман босқичи ўтказилди.

Билимлар беллашувининг туман босқичида Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ва 8-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабидан 417 нафар 5-8-синф ўқувчилари иштирок этди.

Беллашув одилона ўтказилиши учун ҳар бир синф хонасига ноутбук ва веб камералар, видеокузатув воситалари ўрнатилди. Жами 48 та аудиторияга 48 нафар аудитория раҳбари, 48 нафар кузатувчилар жалб қилинди.

Беллашув якунларига кўра иштирокчилар орасидан энг билимдонлари аниқланди. 48 нафар ғолибнинг 19 нафари 5-6-синфлар, 29 нафари 7-8-синфлар ўқувчиларидир.

Умумий натижага кўра 7-8 синф ўқувчиларидан жами 29 нафари Билимлар беллашувининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланма олди.
P.Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶