ЮКСАК ПИЛЛА ХИРМОНЛАРИ
Қиличбойлик уста пиллакорлар шартномавий режадаги 22 тонна 147 кг. ўрнига 23 тоннадан ортиқ олий навли пилла ҳосилини давлат хирмонига топшириб, юксак мажбуриятларини шараф билан адо этдилар.
- Бугунги 23 тоннадан зиёд юксак пилла хирмонимизнинг бунёд этилишида "Қиличбой” овули ҳудудидаги 42 та фермер хўжаликларига бириккан 413 нафар моҳир пиллакорларнинг муносиб ҳиссалари бор. Улар мавсум давомида 389 қути ипак қуртларини илғор тажрибалар асосида агротехника қоидаларига мувофиқ парвариш қилиб, катта меҳнат ғалабасини қўлга киритдилар, - дейди "Қиличбой” овули ҳудуди бўйича пиллачилик бош мутахассиси Нафиса Юсупова.
Суратда:
36 йилдан буён ипак қурти боқиб келаётган моҳир пиллакор
Тамара Соатова келини Муқаддас Бобожонова билан.
Тўлқинлик пиллакорларнинг ҳам бу йилги пилла хирмонлари сарбаланд
бўлди. "Тўлқин” овули ҳудудидаги 16 та фермер хўжаликларига бириккан 154 нафар
моҳир пиллакорлар 223 қути ипак қуртларини меҳр билан парвариш қилиб, йиллик
шартномавий режадаги 12 тонна 229
кг. ўрнига 12,5 тоннадан зиёд "Кумуш тола” етиштиришга
муваффақ бўлдилар.

Суратда: Моҳир пиллакорлар Гулзира Абдуллаева (чапда) ва Салима Муродовалар бу йилга ҳосил чўғидан жуда хурсанд.
Қобул ШОМУРОДОВ. Муаллиф олган суратлар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶