НИКОҲ ЁШИГА АМАЛ ҚИЛМАСЛИКНИНГ ОҚИБАТИ ОҒИР
Оила жамиятнинг кичик бир бўлаги. Оилалар тинч-осойишталиги, соғломлиги жамиятнинг тинч-осойишталигини ва тотувлигини таъминлайди. Шундай экан, никоҳ қуришга ҳозирланаётган йигит-қизларга оила масъулиятини, муқаддаслигини, уни асраб-авайлаш лозимлигини тушунтириш, бу борада аждодларимиз ҳаётидан муҳим ўрин эгаллаган ва бизгача етиб келган урф-одатларимиз, анъаналаримизни теран ўргатиш, улар қалбига шарқона одоб-ахлоқни чуқур сингдиришимиз жуда муҳим эканлигини англаш қийин эмас.
Мамлакатимизда олиб борилган кузатувлар натижасида аниқланишича, ажримлар асосан эр-хотин 30 ёшгача бўлган оилаларда содир бўлмоқда. Ҳатто турмуш қурган илк йилларида ажрашиб кетаётган оилалар бор. Бу йигит-қизнинг бир-бирини яхши билмай, яқинларининг йўриғига кўра ёки оила ҳақида маълум билимларга эга бўлмай оила қураётганларини билдиради. Албатта, янгидан бунёдга келаётган оилаларнинг мустаҳкамлиги, тотувлиги хонадондаги ёши улуғ кишиларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Улар аввало ўз ҳаёти билан ёшларга ибрат бўлмоғи, қолаверса, турмушнинг ҳам қийинчиликлари, етишмовчиликлари бўлишини, бу тўсиқларни мустаҳкам ирода, ақл-идрок билан енгиб ўтиш лозимлигини эринмай тушунтиришлари мақсадга мувофиқдир.
Шундай ота-оналар ҳам борки, улар ҳали никоҳ ёшига етмаган ўғил-қизини оилали қилишга ошиқадилар. Орзу-ҳавас учун фарзандларининг бахтига зомин бўладилар.
Никоҳ ёшига етмаган, ҳеч бир касб-ҳунар, оилавий ҳаёт ҳақидаги билимларни эгалламаган йигитнинг, қизнинг бахтли бўлиб кета олишини тасаввур қилиш мушкул. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 30 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши чора-тадбирлар кучайтирилди.
Г.ИШМУРАТОВА.
(Фото - http://soglom.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶