14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:10
Фан ва таълим 👁 3,571

БИТИРУВЧИ-ЁШЛАР ПАРВОЗГА ШАЙ!

БИТИРУВЧИ-ЁШЛАР ПАРВОЗГА ШАЙ!

Бу йил туманимиздаги 76 та умумтаълим мактабларининг 9-синфини 3188 нафар ўқувчи-ёшлар битириб, таълимнинг кейинги босқичи – академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига йўл оладилар.

Айни кунларда умумтаълим мактабларида "сўнгги қўнғироқ” жаранглашини дилларида ҳаяжон ва эзгу орзулар билан кутаётган 9-синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида 2015-2016 ўқув йили давомида аниқ ва пухта режа асосида иш олиб борилди. Яъни, ўқув йили давомида уч марта сўровномалар ўтказилди. Бу сўровномаларда 9-синф битирувчилари, уларнинг ота-оналари, ота-она ўрнини босувчи шахслар, синф раҳбарлари, мактаб психологи ҳамда мактаб директорлари иштирок этишди.

Битирувчи-ёшлар сўровномаларда ўз фикрларини мустақил баён этишлари учун зарур имкониятлар яратилди. Аввало бўлимнинг "2015-2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, ушбу режага асосан 7-9-синфларнинг ўқувчи-қизлари ўртасида "Қиз боланинг касби – унинг бахти”, "Илм ол, ҳунар танла, Ватанинг кутар сени”, "Касб-ҳунар – қизлар келажаги”, "Ҳунарли қиз – юрт келажаги”, "Билимли қиз – фаришта, ҳунарли қиз - саришта” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилиб, бу давра суҳбатларида 7-9-синфларнинг 4100 нафардан ортиқ ўқувчи-қизлари иштирок  этдилар. Ўтказилган давра суҳбатларининг ўзиёқ битирувчи қизларнинг ва уларнинг издошлари бўлмиш 7-8-синф қизларининг ўзлари қизиққан соҳалар бўйича зарур маълумотларга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этди.

Бундан ташқари, ўқув йили давомида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ташкил этилган "Касблар фестивали”нинг  ўтказилиши битирувчи-ёшларнинг ўзлари танлаган касблар ва шу касблар орқали ҳаётда ўз ўрнини топиб, меҳнат қилаётган ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини берди. Битирувчи-ёшлар билан "Касблар фестивали” доирасида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига саёҳатлар уюштирилди. Бу эса касб танлашда иккиланаётган ёшлар учун қўшимча имконият яратди, албатта.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг  2015 йил 29 январь кунги 24-сонли буйруғига асосан умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида "Мен танлаган касбнинг ҳаётимдаги ўрни”, мавзусида иншолар танлови ўтказилгани битирувчи-ёшларнинг нафақат ўзлари орзу қилган касб-ҳунарни танлашларида, балки қобилият ва иқтидорларини намоён этишларида ҳам муҳим омил бўлди. Иншолар танловининг биринчи босқичида иштирок этган 3100 нафар битирувчи-ёшлардан 76 нафари  танловнинг  туман босқичида ўзаро куч синашдилар.  Туман босқичида ғолиб бўлган 3 нафар иштирокчи кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.

"Таълим тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талаблари асосида  умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларидан бошлаб таълим-тарбия жараёнига комплекс ёндашиш, ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга тўғри йўналтириш, уларнинг онгли равишда касб танлашига имкониятлар яратиш ва таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш – бугунги кунда ҳар бир ота-она, устоз ва тарбиячининг, қолаверса, бутун халқимизнинг энг масъулиятли бурчидир. Ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга содиқ, она халқига, маҳалласи ва оиласига, яқинларига меҳр-оқибатли, билимга интилувчан, яратувчан, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш ҳар биримиздан катта масъулият, шу баробарида ижодий ёндашувни талаб этади. Шу боис, бўлимимиз томонидан туман хотин-қизлар қўмитаси, туман ИИБ, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туманимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар, "Маҳалла” хайрия жамоат  фонди туман бўлинмаси, "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмалари, туман тиббиёт бирлашмаси, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган барча  маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбирларимизнинг мазмун-моҳияти, мақсади битта – фарзандларимизни юксак маънавиятли, баркамол, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, биздан кўра кучли, билимли ва доно қилиб тарбиялаш. Зеро, она Ватан келажаги бугунги ҳаёт остонасига илк мустақил қадам қўяётган ёшлар куч-қудратига, билим ва салоҳиятига боғлиқ.

Умумтаълим мактабларида "сўнгги қўнғироқ” чалинишига жуда оз фурсат қолди. Мустақил ҳаёт сари интилиб, илм-фан чўққиларини забт этишга чоғланаётган ҳар бир битирувчи ўғил-қизга:

- Парвозингиз баланд, орзу осмонингиз ёруғ, келажагингиз янада порлоқ бўлсин!, - деймиз.

                          Аширбой ҚЎШАЕВ, туман ХТМФМТТЭБ мудири.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019