12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:25
Жамият 👁 2,715

ЎТЕПБЕРГЕН ОҒАНИНГ ЖАСОРАТИ

ЎТЕПБЕРГЕН ОҒАНИНГ ЖАСОРАТИ

Урушнинг дастлабки йилларида ҳаддан ташқари жуда кўп қурбонлар берилди. Негаки, душман тараф мазкур йилларда ҳарбий техника, ҳарбий-тактик тайёргарлик ва жангчилар сони жиҳатидан биздан икки-уч баравар устун турарди. Шу боис оғир чекинишлар, оғир талофатлар ва оғир қурбонлар жуда кўп бўлди. Мана шундай таҳликали йил бўлган 1942 йилнинг июнь ойи охирида Назархон овулидан бир қанча навқирон йигитлар душманга қарши жангга отландилар.

 Улар орасида Адил оғанинг энди ўн тўққиз ёшга кирган севимли ўғли Ўтепберген ҳам бор эди. У ўз тенгқурлари орасида ақллилиги, билимлилиги варус тилини яхшибилиши билан алоҳидаажралиб турарди. Бу ёшйигитлар энг аввалоНукус шаҳар ҳарбий  комиссариатида тиббий ваҳарбий кўрикдан ўтиб, Амударёорқали пароходда Мўйноққаетиб келдилар. Кейин МўйноқданОрол денгизи орқалиАралск катта  портига келиб тушиб, бу ерданпоездда уч мингданзиёд бўлғуси жангчиаскарлар Россия томоншошилинч равишда йўлолдилар. Ўтепберген Адилов ва унинг қуролдош дўстлари 1-Белорус фронтида ҳаракат қилаётган 320-артиллерия полкига келиб тушди. Бу полк жангчилари фронтнинг олдинги қаторида туриб, тиш-тирноғигача қуролланган немис-фашист босқинчилари устига тўплардан ўқ ёғидирар ва улар сафига жиддий талофатлар етказиб, чекинишга мажбур қилардилар. Мана шундай шиддатли жангларнинг бирида – 1943 йил январь ойида эпчил тўпчига айланган Ўтепберген Адилов ўнг оёғидан ярадор бўлди ва кўчма дала госпиталида 1943 йил апрелигача даволанди. Эндиликда у тўп отиш ҳарбий касбини шароит тақозоси билан ўзгартириб, 339-батальонда кабел симли телефон алоқачиси бўлиб хизмат қилди. Бунда ҳам унинг рус тилини яхши билганлиги жуда қўл келди. Бу даврга келиб жасур жангчилар Белоруссияни, Литва, Латвия ва Эстонияни душмандан озод қилиб, ўзларининг халоскорлик миссиясини бошлаган эдилар ва Польшадан ёвуз босқинчиларни беаёв ҳайдаб чиқариб, уларни Германия томон бетўхтов қувиб борардилар. Шиддатли жангларда тобланган тажрибали жангчи Ўтепберген Адилов жасур қуролдош дўстлари билан 1945 йилнинг апрель ойида Германия ҳудудига ҳам кириб борди.

Ниҳоят узоқ кутилган Германия фашизми устидан бутунлай ва узил-кесил ғалаба қозонилган кун – 9 май етиб келди. Бутун Европада, ҳаттоки бутун жаҳонда бу оламшумул тарихий Ғалаба кунини ер юзи халқлари алоҳида қувонч, бетакрор шодиёналик билан кенг нишонладилар. Мард жангчи Ўтепберген Адиловга ҳам бундай умумжаҳон байрамини нишонлаш насиб этди.

У 1948 йил бошида ўзи туғилиб ўсган Назархон овулига, ота-онаси бағрига  соғ-саломат етиб келди. Урушдан кейинги йилларда у савдо шохобчаларида ишлади ва 1957 йилда Назархоннинг сулув қизи Олмагул Байимбетовага уйланди. Оилали бўлгач, Манғит шаҳрига кўчиб келди. Уларнинг бағри Узоқбой, Бозорбой, Клара, Венера ва Гулшод каби солиҳ фарзандлар билан тўлди. Бахтиёр ота  Ўтепберген Адилов 1950-60 йилларда туман савдо шохобчаларида кейин, 1970-80 йилларда туман сув хўжалиги тармоқларида меҳнат қилди. Тўқсон учинчи баҳорни шоду хуррам қаршилаётган қаҳрамонимиз Ўтепберген оға Адилов ўз ўғил-қизлари, невара ва эваралари даврасида саодатли ҳаёт нашидасини сурмоқда.

 

Қобул ШОМУРОДОВ.

 

Суратда: Ў.Адилов.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026