12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Иқтисодиёт 👁 4,370

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ТАДБИРКОРЛАР  МАНФААТЛАРИ  ҚОНУН  ҲИМОЯСИДА

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ривожланиши йўлидаги ортиқча ғов ва тўсиқларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада қатор қонун ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши катта самара бермоқда. Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлари шулар жумласидандир.

Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борада янги босқични бошлаб берди.

Мазкур Фармон билан Бош прокуратурага тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қатъий ижро этилишида қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш устидан назоратни кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузганлик учун ваколатли назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминлаш вазифалари юклатилди.

Амударё тумани прокуратураси томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларининг хуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Туманда 1910 та ҳаракатдаги хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, саноатда 113 та, қишлоқ хўжалигида 1222 та, ўрмончиликда 1 та, алоқа ва транспортда 20 та, қурилишда 37 та, савдо ва умумий овқатланишда 176 та, тайёрлов соҳасида 7 та, коммунал хизматда 5 та, маиший хизматда 12 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатмоқда.

Туман бўйича жами 2056 та тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, 876 та кичик бизнес субъектлари ҳисобга олинган. Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг 1756 таси, кичик бизнес субъектларининг 850 таси ҳозирги кунда фаолият юритиб келмоқда. 5 та қўшма корхона рўйхатга олинган. 2015 йилда 87 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, шундан 9 та тадбиркорлик субъектлари туман прокуратурасининг жойларда ўтказган йиғилишларида уларга кўрсатилган амалий ёрдам натижасида янгидан ташкил қилинган. Фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган учрашувлар ўзининг ижобий самарасини бериб, уларга кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 6 та тадбиркор ўзининг фаолиятини қайта тиклаб, 16 нафар шахслар иш билан таъминланган.

Туман прокуратураси томонидан туман ҳокимлиги, унинг бўлимлари, тумандаги бошқарув ва назорат-текширув органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига дахлдор қарорлари, фармойишлари ва бошқа ҳужжатларнинг қонунийлиги мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тадбиркорлардан ортиқча йиғим, ҳисобот ва маълумотлар талаб қилиш, уларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқмаслик, тадбиркорлар манфаатларини поймол қилувчи қарорлар қабул қилиш, кичик бизнес вакиллари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларга ноқонуний топшириқ бериш, текшириш ўтказиш муддатини бузиш каби ҳолатлар ҳамон учраб турибди.

Бундан ташқари, тумандаги айрим назорат органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва текшириш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, туман Ветеринария лабораториясига қарашли "Амударё деҳқон бозори” Ветеринария-санитария эпидемиология лабораторияси бўлими мудири Н.Абдураимова Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунининг назорат қилувчи органлар томонидан режадан ташқари текширишлар ўтказиш тартиби ва асослари белгилаб берилган 12-моддаси талабларини бузган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор Н.Алланиязовга қарашли савдо ўринларида ноқонуний тарзда режадан ташқари қисқа муддатли текшириш ўтказган. Ушбу ҳолат бўйича туман ветеринария лабораторияси ходимаси Н.Абдураимовага интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Қайд этиш керакки, тумандаги барча мутасадди органлар ходимлари билан ўтказилаётган учрашувларда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ва тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган бошқа ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг тартибини бузганлик, давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузганлик, тадбиркорлик фаолияти субъектидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилганлик, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ва банк ҳисоб варақ операцияларини ноқонуний тўхтатганлик, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб рақамларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида маълумотларни асоссиз талаб қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларни пул маблағларини ажратиш билан боғлиқ хайрия ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик, рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мунтазам равишда тушунтириб келинмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритишига қарши ҳар қандай тўсиқларни тезкорлик билан бартараф этишда «ишонч телефони»нинг ҳам аҳамияти катта бўлмоқда.

Туман прокуратурасида 515-34-08 рақамли "Ишонч телефони” ташкил қилинган бўлиб, тадбиркорлар тегишли ташкилотларга йўллаган мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларидан асоссиз равишда узиб қўйилиши, фаолиятига ноқонуний аралашиш, ноқонуний текширув ўтказиш, тадбиркорлар манфаатини поймол қилувчи қарорлар чиқариш, ноқонуний топшириқ ва мажбуриятлар юклаш ёки ортиқча маълумотлар талаб қилиш каби ҳолатлар бўйича "Ишонч телефони”га куну-тун мурожаат қилишлари мумкин.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2015 йилда 11 та ҳуқуқий ҳужжатлар тадбиркорлар манфаатларига ва амалдаги қонунчиликка зидлиги сабабли протестлар киритилди. Ўтган йили 19 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг 211 млн. сўмлик маблағлари ундириб берилди. Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашган 1 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 1 та тақдимнома киритилган.

2016 йил давомида 1 та ҳолатда 2 нафар мансабдор шахслар, жумладан, 1 нафари интизомий ва 1 нафари маъмурий жавобгарликка тортилиб, тадбиркорга 3,5 млн. сўмлик кредит маблағи ажратилишига амалий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан Бош прокуроримизнинг соҳавий буйруқ талабларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолиятидаги муаммоли масалаларни ечишга кўмаклашиб келинмоқда.

Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятнинг изчил олиб борилаётгани тадбиркорлик субъектларининг бехавотир бизнес юритишига, пировардида мамлакатимиз иқтисодиёти янада ривожланиб, халқимиз турмуш фаровонлигининг янада яхшиланишига асос бўлиб хизмат қилади.

Фарҳод АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026