22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:14
Жамият 👁 2,907

“ХАЛИФАЛИК” МИ Ё ХАРОБАЛИК?

“ХАЛИФАЛИК” МИ  Ё  ХАРОБАЛИК?

Ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгуликка, ўзаро тинч-тотув яшашга чақириб келган. Лекин мевали дарахтга тош отилади, дейилганидек, вақти-вақти билан дин душманлари тарафидан турли бўҳтонлар, иғволар тўқилиб, дин номидан қабиҳ ишлар қилина бошлаган. Натижада турли фитналар урчиб, катта-катта жангларга ҳам айланган. Тарих бунга гувоҳ. Ҳозирги кунда ҳам шундай фитначиларнинг давомчилари бўлган ғараз ниятли кимсалар дин номидан қандайдир "халифалик”ни барпо этишдек пуч ғоялар билан одамларни чалғитмоқда. Ҳатто шу мақсад йўлида тинч халқлар бошига кулфатлар ёғдириб, эл-у элатларни харобозорга айлантирмоқда. Ўзларича "Ислом давлати”, "Халифаликни тиклаймиз” деб жон-жаҳди билан жар солаётган бу фирқани биз "ислом душмани”, "жоҳилият давлати” десак ҳам уларга ўз баҳосини тўлиқ бермаган бўламиз. Чунки буларнинг қилаётган ишларини агар жоҳилият аҳли кўрганида: "улар биздан эмас”, дейишлари турган гап. Бу фирқани биз "шайтоний давлати” ёки" "шайтон аскарлари”, десак ҳақиқатга яқинроқ бўлади. Сабаби, шайтон алайҳи лаъна исломга қарши ҳар қандай ишни ҳам қилади. Буни шайтоннинг ўзи Қуръони Каримнинг Аъроф сурасида: "... албатта, мен уларни тўғри йўлингда тўсиб ўтираман. Сўнгра, уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан”, - деган (16-17 оятлар).

Ўша оқим аъзоларининг қилаётган ишлари ҳам шундай. Улар билан биз эътиқод қиладиган муқаддас динимиз ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Чунки муқаддас динимиз қандай амалга буюрган бўлса, улар унинг тескарисини қилади, муқаддас динимиз қандай амалдан қайтарган бўлса, улар шу амалларни қилади.

Бундай фирқаларни йўқ қилишнинг энг тўғри йўли бу – маърифат йўлидир. Чунки маърифатли киши ҳеч қачон нотўғри йўлга юрмайди.

Пайғамбар (с.а.в.) айтган ҳадисларнинг биридаги: "Кимки динни илмсиз ўрганса, ўзи ҳам адашади, бировларни ҳам адаштиради”, деган сўзларининг бугунги кунимиз учун ҳам аҳамияти беқиёсдир.

Ислом – бу маърифатпарварлик, инсонпарварлик динидир. У олий ахлоқ, амали солиҳ ва илм-у ҳикматни эгаллашга буюради.

Бинобарин, қалбида имони бор ҳар бир жамиятимиз фуқароси бундай бузғунчи оқимлардан динимизни ҳимоя қилиши керак. Инсонларни ўзаро меҳр-оқибат ва тотувликка чорловчи асл динимиз таълимотларидан ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишларига асло қараб турмаслик лозим. Уларнинг пуч ғояларига эргашишга ҳеч бир асос йўқ.

Исмоил АЛЛАЯРОВ,

Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юрти талабаси.

(Фото - https://kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026