ҚУДУҚДАГИ ЮЛДУЗЛАР
Гоҳида шундай мўъжизаларга гувоҳ бўламизки, ҳайратдан ёқамизни ушлаймиз. Бизнинг юртимиз шундай - мўъжизаларга бой ҳисобланади. 2014 йилнинг август ойида ўқув йили олдидан оила аъзоларимиз билан Норимжон бува зиёратгоҳига борган эдик. Ойим менга бу ердаги мўъжизакор қудуқ ҳақида айтиб берган эди. Бизни шу қудуқ қаршисига олиб борди. У ерда қудуқ устига чертак қурилган экан. Қудуқ ёнида кексароқ киши ўтирган экан. У ҳам зиёратга келганлардан эди. Бу қудуқ каромати шундан иборат-ки, у қудуқнинг суви шифобахш бўлиши билан бир қаторда унда одамлар келажагига башоратни кўриш мумкин. Қандай қилиб деб ўйлаётгандирсиз?
Қудуққа бошингизни эгиб, устидан ёруғлик тушмайдиган қилиб қалин мато ёпиш керак, кейин тилагингизни тилайсиз ва бир неча сониялардан сўнг ё юлдузлар кўринади, ё ҳеч нарса кўринмайди. Агар юлдузлар ёришиб турса, келажагинг порлоқ, тилакларинг амалга ошар экан. Мабодо ҳеч нарса кўринмаса, тилакларинг амалга ошмас экан. Мен ҳам шундай қилган эдим. Аввалига иккита юлдуз чиқиб, ёришди. Кейин юлдузлар кўпайиб кетди. Буни бояги кексароқ кишига айтган эдим. Барча тилакларинг, режаларинг амалга ошади, деди у.
Мен ўшанда учта тилак тилаган эдим. Биринчиси – ота-онам соғ-омонлиги, иккинчиси эса ўшанда 9-синф ўқувчиси бўлганим учун туманимиздаги 3-сонли Амударё академик лицейига ўқишга кириш эди. Бу иккиси ҳам амалга ошди. Худога шукур, ота-онам, яқинларим соғ-саломат, оиламиз бахтли, ўзим эса орзуимдаги лицейда ўқияпман. Мен бундан жудаям бахтлиман. Учинчи тилагим эса ҳали олдинда. Амалга ошса, албатта сизларни хабардор қиламан.
Динора КАРИМБОЕВА,
Амударё академик лицейи ўқувчиси.
(Фото - http://ic.pics.livejournal.com)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶