12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:54
Жамият 👁 324

“Камалак юлдузлари” фестивалининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

“Камалак юлдузлари” фестивалининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

Истеъдодли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш мақсадида юртимизда ҳар йили анъанавий тарзда “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивали ўтказилиб келинмоқда.

Фестивалнинг жорий йилги Амударё тумани босқичи 28 ноябрь куни 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди.

Танлов шаклида ўтказиладиган “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалининг асосий мақсади иқтидорли болаларнинг ижоди, ташаббусларини кенг оммага айниқса, ёшлар орасида тарғиб этиш, ҳаваскор ва профессионал жамоаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантиришдир.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман бўлими қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда туман Маданият бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасидан ёш истеъдод эгаларини излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган мазкур фестивалининг Амударё туман босқичида 85та мактабдан жами 525 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Фестивалнинг туман босқичида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор ва иқтидорли болалар иштирок этишди.

Болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатни тарғиб қилишга йўналтирилган мазкур фестивал 6та йўналиш ва 6та номинация бўйича ўтказилди. “A” йўналишда ўқувчилар фортепиано, торли чолғулар, дамли ва зарбли чолғулар, “B” йўналишда эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, анъанавий чолғу ижрочилиги, “C” йўналишда анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги, фольклор ва хор жамоалари, “D” йўналишда хореография, миллий рақс, балл рақси ҳамда замонавий рақслар бўйича ўз иқтидорларини намойиш қилдилар. Иштирокчилар “E” йўналишида тасвирий санъат – графика, ранг тасвир, ҳайкалтарошлик, амалий санъат, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, дизайнерлик, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, “F” йўналишида эса наср – ҳикоя, эртак, назм йўналиши, яъни шеър, ғазал, достончилик йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Фестивалда иштирокчи ўғил-қизлар томонидан намойиш этилган санъат намуналари ҳайъат аъзолари томонидан ҳаққоний баҳолаб борилди.

“Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичида барча йўналишлар бўйича жами 18 нафар ғолиблар аниқланди ва улар фестивалнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман бўлими томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иқтидорнинг кашф этилиши ер бағридан отилиб чиққан булоққа ўхшайди. У юз очдими, кўнгилларга хушнудлик улашади. Инсонда ҳайрат ва ҳавас туйғусини уйғотади. Ёш иқтидорларни аниқлашда “Камалак юлдузлари” танловининг ҳам аҳамияти ниҳоятда катта.

Мамлакатимизда ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли, қолаверса, ўтказилаётган турли танлов ва фестиваллар уларнинг иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда, қалбларида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026