ЎҚОТАР ҚУРОЛНИ НОҚОНУНИЙ САҚЛАШ – ЖИНОЯТ
2016 йил 30 март куни туман ҳокимлигида ҳуқуқ тартибот органлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, "Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси сардорлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш ўқотар қурол ва ўқдори заҳираларини ноқонуний сақлаш, олиб кириш, сотиб олиш ва сотиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши, шунингдек ўз хоҳишига кўра ўқотар қурол ва ўқдори заҳираларини топширган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ҳақида кенг оммани хабардор қилиш мақсадида ташкил қилинди.
Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган "Давлат, спорт ва шахсий ов қуроллари, ўқотар қуроллари ва ҳарбий ўқдори заҳираларининг ноқонуний айланишини тўхтатиш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси”га асосан овул ва маҳаллаларда, таълим муассасалари маъмуриятлари билан биргаликда жойларда учрашувлар ва профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда, бу бўйича фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил қилинмоқда. Натижада жорий йилнинг биринчи чораги давомида 22 нафар фуқаро қуролларини ўз ихтиёри билан туман ички ишлар бўлимига топширган.
Йиғилишда ноқонуний қурол сақлашнинг салбий оқибатлари тўғрисида, шунингдек, ўз ихтиёрлари билан қурол топширган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши кенг ёритилган фильм намойиш этилди ҳамда ўз ихтиёрлари билан ўқотар ов қуролларини туман ички ишлар бўлимига топширган фуқаролар тақдирланди.
Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққанлар ноқонуний қурол сақлаш қонунга зид бўлиши билан бирга инсон ҳаёти учун ўта хавфли восита эканлиги, мудҳиш жиноятга сабабчи бўлиб қолиши хусусида сўз юритишди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.
(Фото - http://www.sanduvoch.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶