ҚЎЛЛАРИНГИЗ ДАРД КЎРМАСИН!
Яқинда фарзанд кутаётган келинимнинг тоби қочиб қолди. Ой-куни яқин бўлганлиги сабабли уни туғруқхонага олиб бордим. У ерда навбатчи шифокорлар ҳали 2-3 ҳафта борлигини айтишди ва уйга кетишга рухсат беришди. Мен келиним билан уйга қайтдим. Эртасига аёллар кўригига олиб бордим, бу ердаги шифокорлар ҳомиладор аёллар патологияси бўлимига ётқизишди. У ерда 2-3 кун ётди. Кимдир Нукусга олиб кетишимни айтса, яна бири Урганчни тавсия қилди. Мен келинимнинг аҳволи йўлда ёмонлашиб қолишидан чўчиб, ҳеч қаерга олиб кетмадим. ТТБ ҳузуридаги 1-сонли туғруқхона мудираси Ҳабиба Тўраева ва акушер-гинеколог Муҳаббат Юсуповалар билан маслаҳатлашганимда, Ҳабиба кулиб туриб: "қўрқманг, эсон-омон қутилиб олади”, - деди. Хуллас, келиним ўз фарзандини соғ-саломат қўлига олди. Аллоҳга минг шукур, ана шундай фидойи, ўз касбининг усталари бўлган шифокорлар Ҳабиба Тўраева, Муҳаббат Юсупова, туғруқхона жонлантириш бўлими шифокори Рустам Холимбетов ва ҳамшира Муборак Ҳайитбоеваларнинг жонкуярлиги сабабли оиламизга набирам билан бирга катта қувонч кириб келди.
Мен баъзан яқинларимни кўргани туғруқхонага борсам, Ҳабибага ёки Муҳаббатга дуч келсам, ҳамиша уларнинг мулойим чеҳраси ва ширин муомаласидан кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳабибахон Тўраева, Муҳаббатхон Юсупова, Рустамжон Холимбетов, Муборакхон Ҳайитбоева каби қўли гул шифокорларимиз борлиги учун ҳам қанча-қанча оилалар қувончга тўлиб кетади. Мен эса ана шундай қувончга сазовор инсон сифатида бу шифокорларнинг оилаларини ва кўнгилларини Аллоҳнинг ўзи бахтга тўлдиришини тилайман. Эл-юрт соғлиги йўлидаги фидойи хизматларида куч-қувват, муваффақият ёр бўлсин, дейман.
Ширин сўзингиз ҳам дилларга малҳам,
Меҳрли нигоҳдан куч олар бемор.
Эй, оппоқ либосли гўзал фариштам –
Самимият тожин кийган шифокор.
Инобат ОТАЖОНОВА,
38-сонли мактаб ўқитувчиси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶