12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Жамият 👁 382

ЭНДИ ҲЕЧ КИМ УРУШ КЎРМАСИН!

ЭНДИ ҲЕЧ КИМ УРУШ КЎРМАСИН!

Афғонистондан собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқилганига 34 йил бўлди. Маълумотларга кўра, Афғон урушида 65 минг нафар ўзбек йигитлари қатнашиб, 1500 нафардан кўпроғи ҳалок бўлган. Уларнинг аксари 18-19 ёшли йигитлар бўлган. Қўшни Афғон элида бўлган, машъум хотиралар билан тарихда муҳрланган ўша урушда амударёлик йигитлар ҳам юрт тинчлиги учун курашишган.

Афғон уруши қатнашчилари, Амударё туманининг Қипчоқ овулида яшовчи Комилжон Искандаров, Фарҳод Отажоновлар ҳам ўзлари гувоҳ бўлган қонли урушни, Афғон чўлларида чорасиз қолган кунларини, даҳшатли отишмалар, ўқлар ёмғири остида қолиб, бевақт ҳаётдан кўз юмган қуролдошлар ёдини асло унутишмайди. Тирик қайтиб келиш бахтига мушарраф бўлган, бугунги тинч-осойишта кунларда оиласи ва эл-юрт ардоғида яшаб келаётган собиқ қуролдошлар ҳар учрашганида ўша кунларни ва бирга жанг қилиб, ҳалок бўлган дўстлар хотирасини эслаб туришади.

Амударёлик Комилжон Искандаров, Фарҳод Отажоновларни 1981 йилда Ватан олдидаги бурчини бажариш учун Қозоғистоннинг Чимкент вилоятидаги Абай туманига жўнатишган эди. Шу ерда уларни икки ярим ой давомида кучли режимда ҳарбий тайёргарликдан ўтказишди. Ҳарбий машғулотларда чиниққан йигитларни шундан сўнг, Тошкентга юборишди ва аэропортда қўлларига ҳарбий билетларини бериб, Афғонистонга жўнатишаётганини айтишди. Ўшанда ҳам уларнинг ҳеч бири бирдан жанг майдонларига олиб кирилишини ўйлашмаган ва билишмаган. Ҳарбий ҳаётга кўникишга улгуриб-улгурмаган бу йигитлар Кобулга етиб келишганидан кейин самолётдан тушишлари билан кўчаларда қурол кўтариб юрган, юз-кўзларини ўраб олган афғон жангчилари, танк ва ҳарбий машиналар колоннасига кўзи тушиб, ўзларини худди туш кўраётгандек ҳис қилишган.

Ўшанда ҳаммасини турли полкларга қўшишган ва барчаси ўзлари кутмаган ҳолда жангга кириб кетишган. Тирик қолиш гумон, имконсиз бўлган ҳаётга бирдан тушиб қолиш кимни ҳам довдиратмайди дейсиз. Улар тоғлар орасидаги йўлларда, БТРлар, танклар, ўқ ёмғирлари орасида икки йил таҳликада яшаб, жанг қилишди. Афғон чўлларида оч-наҳор, сувсиз қолиб кетганида, даҳшатли отишмалар бир он тинганида улар тинчликнинг жуда-жуда қадрли эканини ҳис қилишарди. Уйларига хат жўнатишганида эса урушдалигини асло айтмас, ота-оналарини хавотирга қўйишни исташмас эди. Қўлларида рубоб ёки бошқа буюмларни ушлаб тушган суратларни юбориб, ўзларини худди ўйнаб-кулиб юргандек кўрсатишга ҳаракат қилишарди. Аслида эса бугун тирик бўлса, эртанги кун омон қолишига ишончлари йўқ эди.

Қуролдош дўстлар биргаликда ўша азобли кунларни, ташлаб кетилган жойида ҳафталаб нонсиз, сувсиз қолиб кетганларини ҳали ҳам эслаб туришади. Кўз олдида ҳалок бўлиб, уйларига темир тобутларда қайтишган қанчадан-қанча қуролдош дўстларини ёдга олишади.

Комилжон Искандаров қайтиб келганидан кейин Элликқалъа туманидаги қишлоқ хўжалиги техникумида, Фарҳод Отажонов эса Тўрткўл туманидаги қишлоқ хўжалиги техникумида таҳсил олишди. Бири агроном, бири ҳисобчи бўлиб узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилишди. Комилжон ака умр йўлдоши билан 2 ўғил, 1 қизни вояга етказишди, неварали ҳам бўлишди. Фарҳод ака ҳам умр йўлдоши билан 5 фарзандни вояга етказиб, неваралар кўришди. Ҳа, уларга фарзандлар камолини, неваралар кўриш насиб қилди.

Афғон урушининг ўзбек оилаларига етказган жароҳати ҳалига қадар битмаган. Урушда қурбон бўлган қанча-қанча мард йигитлар хотираси, қаҳрамонликлари ҳам асло унутилмайди. Бу урушларни энди ҳеч ким кўрмасин. Бугунги осойишта кунларимиз бардавом бўлсин. Тинчлик, тўкин-сочинлик Аллоҳнинг бизга берган энг улуғ неъматлардандир. Биз буларнинг қадрига етишимиз, кўз қорачиғидай асрашимиз керак.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026