ТАДБИРКОРЛАР СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИЛДИ
Яқинда туман прокуратурасида тадбиркорлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлардан тадбиркорларни хабардор қилиш ҳамда бу борадаги уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўтказилган йиғилишда тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқлаган "Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ходимларни ёллаган ҳолда хусусий тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган фаолият турларининг рўйхати билан таништирилди. Унга кўра, чакана савдо, қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти, маиший хизматлар, қонунчиликда белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолиятидан ташқари фаолиятнинг бошқа турларида юқоридаги Низом талабларига мувофиқ якка тадбиркор қанча ходимни ёллаши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор фаолиятнинг турлари сонидан қатъий назар, 3 нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек ходимларни ёллаган хусусий тадбиркорни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш хусусиятлари, ёлланган ходимларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш, уларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш ва солиқ солиш тартиблари ҳақида тадбиркорларга батафсил маълумотлар берилди.
Ҳамза ҚУРЯЗОВ,
туман прокуратураси терговчиси.
(Фото - http://turkistonpress.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶