12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Адабиёт 👁 4,258

СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ

Алишер Навоий ўзбек адабиётидагина эмас, балки бутун туркий халқлар адабиёти, ҳатто жаҳон халқлари адабиёти тарихидаги энг ноёб ҳодисалар силсиласига мансуб бўлган буюк шахсдир. У қолдирган меросининг сони ва ҳажмига кўрагина эмас, юксак бадииятига кўра ҳам тенгсиздир. Навоий ижодкор инсон, кашфиётчи олим, теран мушоҳадали тарихчи, нозик дидли мутасаввуф, аруз илмининг билимдони, шеърият мулкининг султонидир.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳақида гап кетганда "Хамса”ни тилга олмай илож йўқ. Бу борада хамсачилик тарихига назар ташлаймиз: "Хамса” арабча "бешлик” демак. У мустақил беш достондан иборат бўлиши лозим. Ҳар бир достон мустақил бир воқеани мазмуни кенг ва атрофлича маснавий йўли билан ёритиб беради.

Навоий "Хамса” ёзишга киришар экан:

Йўлдаса бу йўлда Низомий йўлим,

Қўлдаса Хисрав била Жомий қўлим,

- деб мадад сўрайди. У ўз олдига ўзига хос "Хамса” яратиш вазифасини қўяди. Буни шоир бир-неча ўринда очиқ-ойдин таъкидлайди. "Фарҳод ва Ширин” достонининг муқаддимасида шундай сатрлар бор:

"Айни назм этки, тарҳи тоза бўлғай,

Улусқа майл беандоза бўлғай,

Йўқ эрса назм айлағонни халойиқ,

Муқаррар айламак сендин не лойиқ?”

Демоқдаки, шундай асар ёзгинки, ўзига хос бўлсин, ўқиган одамлар бошқа асарларга ўхшамаслигини сезиб турсин. Акс ҳолда, асари ўзгалар ёзганидек бўлса, бундай такрорлаш сенга лойиқ эмас. Яхшиси, бундай асар ёзмаганинг маъқул.

Лекин  бу ишни қилиш осон эмас эди. Бунинг учун қалам тиғи ўткир Низомий ва Деҳлавий билан ижодий баҳсга киришиши лозим бўлади. Бу эса жуда катта билим ва юксак адабий дидни талаб қилади. Навоий "Фарҳод ва Ширин”да шундай ёзади:

"Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,

Низомий панжасига панжа урмоқ.

Керак шер олдида ҳам шери жанги,

Агар шер ўлмаса боре паланги”.

Навоий йўлбарс эмас, шер бўлди. Бу оғир ва масъулиятли вазифани 1483-1485 йилларда, қисқа муддат ичида адо қилди.

Бугун биз ёшлар улуғ бобомиз Алишер Навоийнинг авлодлари сифатида уларга муносиб фарзанд бўлмоғимиз даркор Навоийни англаб, ижодини чуқур ўрганиб, бизга нима демоқчи эканлигини англашимиз лозим. Навоий даҳоси бутун дунёга машҳур. Навоийни фақат туркий халқлар эмас, балки жаҳон халқлари севиб ўқийди. Навоийнинг хотирасига ўрнатилган ҳайкаллар Москва, Токио, Боку шаҳарларида қад ростлаган. Мамлакатимиз пойтахтида эса (Ўзбекистон миллий боғида) Алишер Навоийнинг улуғвор ҳайкали 1991 йил 26 сентябрь куни барпо қилинди. Ана шу ҳайкал устидаги пештоққа Навоий ғазалидан олинган:

Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш, -  деган мисралари ёзиб қўйилган. Бу сўзлар эса башариятга қарата айтилган шиор каби жаранглайди. Юртбошимиз Ислом Каримов айтадилар: "... Оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирор-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса”. Бугун биз ёшлар Навоийни англаймиз ва севамиз. Уларни англаш эса миллатни севиш демакдир.


Юлдуз ТУРСУНБОЕВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси, "Камолот” сардори.    

(Фото - http://sensorika.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026