ТАЪМИРЛАШ МАВСУМИ САМАРАЛИ ЯКУНЛАНДИ
Ўтган 2015 қишлоқ хўжалиги йилида «Қипчоқ» овулидаги фермер хўжаликлари давлатга пахта ва ғалла топшириш бўйича шартномавий режаларини муваффақиятли адо этган эдилар.
Овулдаги фермер хўжаликларининг бундай муваффақиятларида ҳудуддаги "Қипчоқ” ММТП жамоасининг ҳиссаси катта.
Яқинда муқобил машина трактор паркида техника таъмирлаш мавсуми самарали якунланди. Навбатдаги техника таъмирлаш мавсуми 2015 йилнинг декабрь ойи бошида бошланган эди. Мавсумда устахонага 8 та сурим трактори, 24 та чопиқ трактори, 16 сеялка, 150 дона борона, 30 дона мола, 7 дона чизел, 8 дона плуг ва 20 дона ер текислайдиган механизмлар тўпланди. Ушбу тўпланган трактор ва механизмларни таъмирлашга жами 50 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинди.
Ҳозирда техника ва механизмларнинг барчаси баҳорги экиш мавсумига тайёр қилиб қўйилди. Ҳаттоки мукаммал таъмирлаш ишларини талаб қиладиган баъзи тракторлар ҳам зарур эҳтиёт қисмлари билан тўлиқ таъминланди. Шу кунларда бир нечта транспорт тракторлари ёрдамида фермер хўжаликларига қарашли кузги буғдой майдонларига маҳаллий ўғит ташиб чиқарилаяпти.
Суратларда: юқорида – бош агроном Отабек Йўлдошов (чапда) ва слесарь Эргаш Турсинбаевлар. Пастда – чилангар Ғойиббой Қувватов (ўнгда) ва слесарь Ўрозбой Айтбоевлар.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ
олган суратлар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶