ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
"Жайхун илҳомлари” ННТ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Баркамол авлод – юрт келажаги” лойиҳаси доирасида иқтидорли ёшларни тарбиялаш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида қуйидаги йўналишда танлов эълон қилади:
1. Бадий санъат йўналишида:
"Рангларда Ватан манзаралари”
2. Адабий ижод йўналишида: "Биз – баркамол авлод, порлоқ келажак бунёдкорларимиз”.
3. Мусиқа йўналишида:
"Қўшиғимда Ватан мадҳи”
Танловда туманимиздаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчи-ёшлари ўз ижод намуналари билан иштирок этишлари мумкин.
Ижодий ишлар Манғит шаҳри, Гурлан кўчаси 36-уй, "Жайхун илҳомлари” ННТга юборилиши лозим.
Ғолиблар мамлакатимиз муста-қиллигининг 25 йиллиги арафасида аниқланади ва диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Танловга келиб тушган ижодий ишлар "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталарида, amunews.uz веб-сайти ва Амударё телевидениесида кенг ёритиб борилади.
Мурожаат учун телефонлар: +998 94- 426-11-68 515-30-21

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶