Ватанни улғайтирар Ўзбекистон онаси!
Ўн мингта маҳаллада янграр она алласи,
Тонглар сўлим, осуда, уфурар гул нафаси.
Ҳар битта оилада бахтнинг эзгу палласи,
Яшайди аҳилликда барча миллат боласи –
Ватанни улғайтирар Ўзбекистон онаси.
Она-бола соғлиги – сиёсатда устувор,
Кўнгиллар ободлиги – ҳуррият-ла барқарор.
Баркамол ўғил-қизи, барчаси алп, шаҳсувор,
Ки Ватан озодлигин ҳар баётда мадҳи бор –
Соғлом танда соғ ақл - улуғ аркон ғояси.
Разм солсам Ватанга – қиёси йўқ жаҳонда,
Тафти баланд, ўзгача қуёши йўқ жаҳонда.
Пурзиё ирфонидай зиёси йўқ жаҳонда,
Ўзбекнинг боласидай боласи йўқ жаҳонда -
Авлодлар камолидан нурафшон ҳар маъвоси.
Ҳеч кимдан кам бўлмаган ўғлонларга бир боқинг,
Елкаси ер кўрмаган полвонларга бир боқинг.
Юракларда гупирган туғёнларга бир боқинг,
Эрк нафаси уфурган ошёнларга бир боқинг,
Кўрдингизми Ватаннинг жонажон ҳар боласи!
Тўртта фасл чарх урган замини ризққа тўла,
Бир-биридан сув ичган кўнгиллар ишққа тўла.
Айвонига ин қурган қалдирғочларга тўла
Уйларни меҳр қучган, бешиклар бахтга тўла -
Истиқлолдан мусаффо ҳар хонадон ҳавоси.
Мусаффо ҳаволардан яйраб кетади кўнгил,
Файзиёб маъволарда сеп ёяди тўрт фасл.
Хушжаранг наволардан тараннум этиб кўнгил,
Робия, саболардан туйдим буюк бу насл –
Соғлом она ва бола – Ўзбекистон лоласи
Робия ЙЎЛДОШЕВА.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶