12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Спорт 👁 6,023

БУНДА АЛПЛАР КАМОЛ ТОПАДИ

БУНДА АЛПЛАР КАМОЛ ТОПАДИ

Мустақиллик йилларида муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳаётимизнинг барча жабҳаларини, шунингдек спорт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси мамлакатимизда спорт ҳаракатини янада кенгайтиришда, жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлодни тарбиялашда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2002 йилнинг 24 октябридаги "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги ва 2004 йилнинг 29 августидаги "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш борасида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг самарали фаолияти натижасида Ватанимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Бунинг учун эса мамлакатимизда барча шароитлар яратилган. Қишлоқ жойларида кўплаб замонавий спорт иншоотлари барпо этилиб, улар замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда бундай имкониятлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Жорий йилнинг 5 сентябридан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни бу фикримизнинг ёрқин ифодасидир.

Ушбу Қонуннинг 4-боби, 29-моддасида: "таълим олувчиларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ёшларнинг жисмоний тарбия-спорт тайёргарлиги бўйича тадбирлар мажмуини ўтказиш учун спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш” вазифаси аниқ белгилаб қўйилди.

Айни кунда бизнинг туманимизда Юртбошимиз Ислом Каримов ва ҳукуматимиз томонидан ёш авлоднинг жисмонан бақувват бўлиб ўсишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Туманимиздаги мавжуд 3 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, умумтаълим мактаблари қошида қурилган 54 та спорт  иншоотларида, шунингдек Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари қошидаги мавжуд 10 та спорт залларида 20 мингдан зиёд ўқувчи-ёшлар спортнинг 16 та тури бўйича  шуғулланиб, ўзларининг қобилият ва истеъдодларини тўла намоён этиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Манғит шаҳридаги 2-сонли БЎСМда Болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг, айниқса мактаб ўқувчиларининг спортга бўлган қизиқишларини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1994 йилда ташкил топган 2-сонли БЎСМ Манғит шаҳридаги марказий ўйингоҳ биносига жойлаштирилган эди. Кейинчалик ушбу мактаб биносини таъмирлаш мақсадида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 773,5 миллион сўм пул маблағи ажратилди ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Ҳозирги пайтда барча шароитлар мавжуд бўлган ушбу Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 7 та тури бўйича 14 нафар тажрибали мураббийлар томонидан машғулотлар ўтказилмоқда.

- Болаларда спортнинг ўзлари танлаган турига бўлган қизиқишларини янада оширишда, уларда машғулотларга бўлган кўникмаларни шакллантиришда мураббийларнинг тажрибаси ва маҳорати катта  аҳамиятга эга, - дейди биз билан суҳбатда 2-сонли БЎСМ директори Чоршам Тожимуродов. – Шу боисдан ҳам бизнинг мактабимизда барча спорт мураббийлари олдига қўйиладиган талаблар катта.

Мактабимизда болаларга спортнинг сир-асрорларини ўргатаётган 14 нафар мураббийларимиздан 8 нафари олий жисмоний тарбия ва спорт маълумотига, 6 нафари эса ўрта махсус жисмоний тарбия маълумотига эга.

Биз Тозабой Матчонов, Пўлат Кумеков, Сарвар Давлетов, Ҳамид Қурбониёзов, Раҳматжон Рахимов ва Раҳимжон Қўшаевлар каби тажрибали ва жонкуяр мураббийларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Чунки улар ўз шогирдларига спорт сирларини ўргатишда жонкуярлик намуналарини кўрсатмоқдалар.

Мактаб директорининг спорт мураббийлари ҳақида фахрланиб гапиришида жон бор. Ҳақиқатан ҳам мураббийларнинг сидқидилдан қилган меҳнатлари айни кунда ўз самарасини бераяпти.

Ўтган йилнинг охирида дзю-до кураши бўйича ўтказилган "Умид ниҳоллари - 2015” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси 3-босқичида Пўлат Кумеков мураббийлигида шуғулланаётган Маъруфжон Комилов 55 кг. вазнда, Тозабой Матчонов мураббийлигида шуғулланаётган Муҳиддин Мадиёров 66 кг. вазн тоифасида ғолибликни қўлга қиритиб, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси таркибига қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг  махсус сертификатини олишга, бу билан эса мусобақанинг финал ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Жорий йилнинг  11-12 апрель кунларида кураш бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида Зокир Ражабов 55 кг. вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади. Дзю-до кураши бўйича 25-26 апрель кунларида ўтказилган Қорақалпоғистон  Республикаси чемпионатида Жавоҳир Йўлдошев 73 кг. вазнда 1-ўринни, кураш бўйича 30-31 май кунлари Қораўзак туманида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида Хурсандбек Жўллибоев 46 кг. вазн тоифасида 1-ўринни эгалладилар.

2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланаётган ёш спортчилар томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар тобора кўпайиб бораяпти.

"Ёз – 2015” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси финал босқичида мактаб  жамоаси дзю-до ва шахмат ўйинлари бўйича фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, спорт мактаби шуғулланувчиларидан 50 нафари Қорақалпоғистон Республикаси ва 30 нафари Ўзбекистон Республикаси чемпионатларида, кубокларида ва турнирларида фаол иштирок этдилар.

Мазкур ўқув йилида Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган таэквондо – WTF ва оғир атлетика турларидан гуруҳлар ташкил қилиниб, улар ўз фаолиятини бошладилар. Таэквондо - WTF  бўйича Урганчдаги Олимпия захиралари коллежини битказиб келган мураббий Ойбек Абдуллаев 19-сонли мактабда, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини битказган Анвар Бобониёзов оғир атлетика бўйича 21-сонли мактабда ўқувчиларга спорт сирларини ўргатмоқдалар.

2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг мураббийлар ва ёш спортчилар жамоаси шу мактабдан етишиб чиққан Феруза Ҳайтимбетова, Зулҳижжа Худоёрова, Элёр Машарипов, Шарофиддин Болтабоев ва Умида Матёқубова сингари машҳур спортчилар билан ҳақли равишда фахрланадилар. Чунки Элёр Машарипов дзю-до кураши бўйича Европа очиқ чемпионатида фахрли биринчи ўринни, Шарофиддин Болтабоев Осиё чемпионатида фахрли иккинчи ўринни, Европа очиқ чемпионатида эса фахрли учинчи ўринни, Умида Матёқубова кураш бўйича Осиё ўйинларида учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган эдилар. Феруза Ҳайтимбетова ва Зулҳижжа Худоёровалар жаҳон чемпионлари, халқаро тоифадаги спорт усталари ҳисобланадилар.

Ҳозирги кунда 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланган 10 нафардан зиёд ёш спортчилар Тошкент, Чирчиқ, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги Олимпия спорт коллежларида таълим-тарбия олмоқдалар.

Биз сўз юритаётган 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида устоз ва шогирд ўртасидаги бир-бировга бўлган қатъий ишонч ва ҳурмат тобора мустаҳкамланиб бораяпти. Шу боисдан ҳам устозни эшитсангиз, шогирди ҳақида фахрланиб гапиради, шогирдга сўз берсангиз, устозини мақтайди. Эътибор беринг:

- Дзю-до  курашига кичкиналик пайтимдан қизиқаман, - дейди ёш спортчи Маъруфжон Комилов. – Мендаги спортнинг бу турига бўлган қизиқишимни оширишда устозим Пўлат Кумековнинг хизматлари катта бўлди. Мураббийимнинг талабчанлиги, спортда шошма-шошарликка йўл қўймаслик, босиқ, сабр-тоқатли бўлиш юзасидан берган насиҳатлари менинг кўпгина мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишимга асос бўлмоқда. Шу боисдан ҳам кўпгина беллашувларда  ўз вазн тоифамда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдим, совринли ўринларни қўлга киритдим.

- Шогирдларим орасида ўзгача қобилиятли ёшлар анчагина, - дейди мураббий Тозабой Матчонов. - Шулардан бири – Муҳиддин Мадиёров дзю-до кураши бўйича бир қанча беллашувларда ғолибликни қўлга киритиб, менинг ишончимни оқлаб келаяпти. Шогирдларим орасида унинг қобилияти ўзгача. Машғулотларга ўз вақтида келади, кўрсатилган услубларни бекам-у кўст бажаради, ўз камчиликлари устида қунт билан ишлайди. Келажакда ундан умидимиз катта.

Биз 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида болалар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишар эканмиз, бу ерда ўз олдиларига келажакда ҳақиқий спортчи бўлиб, Ватанимиз байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтаришни мақсад қилиб қўйган ёшларни, уларнинг ўз мақсадлари сари интилишларини кўриб, бениҳоя қувондик. Бир сўз билан айтганда, бу ерда ҳақиқатан ҳам замонамиз алпларининг – баҳодир ва паҳлавонларининг камол топаётганига ишонч ҳосил қилдик.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири.

М.ШОМУРОДОВ олган суратлар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026