САЛОМАТЛИК ҲАФТАЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Витаминлар юксак даражадаги фаол биологик моддалар бўлиб, уларни истеъмол қилиш бутун тананинг мувофиқ ва уйғун ишлашини таъминлаб беради ва инсон ҳаёти давомида танадаги модда алмашувининг кўплаб босқичларини тартибга солувчи фермент тизимлари ва гармонларининг мажбурий компонентлари, тўқима гормонлари синтези учун бирламчи материал ҳисобланади. Шунингдек ақлий ва жисмоний қобилияти, тананинг ташқи муҳит, жумладан, инфекциялар ва токсинлар ҳаракатининг ноқулай омиллари таъсирига чидамлилик даражасини оширади.
Шу боисдан ҳам 2002 йилдан бери ҳар олти ойда бир марта 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болаларни "А” витамини билан миллий эмлаш амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирликларининг махсус буйруқлари ва туман тиббиёт бирлашмасининг 2015 йил 12 декабрдаги 67-1-сонли буйруғига асосан 14 декабрдан 19 декабргача "Саломатлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик иш режасида тумандаги 16400 нафар 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болаларга "А” витаминини ичириш ҳам кўзда тутилган. Мазкур тадбирни тўла ўтказиш чора-тадбирлари кўрилиб, ҳозир муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ота-оналар фарзандларини ўз ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларига олиб бориб, тадбирнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига ҳисса қўшсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Гулшод ЮСУПОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси бош педиатри.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶