12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:34
Иқтисодиёт 👁 5,508

ҲИСОБОТЛАРНИ ЭЛЕКТРОН ТАРТИБДА ТОПШИРИШ тизимининг афзалликлари

ҲИСОБОТЛАРНИ ЭЛЕКТРОН ТАРТИБДА ТОПШИРИШ тизимининг афзалликлари

Президентимизнинг 2012 йил 16-июлдаги ПК-4453 сонли қарорига асосан бозор иқтисодиёти талабларига, халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ, бюрократик ғовларни бартараф этиш, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва ҳисоботларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаштириш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида 2014-йилнинг охирига қадар барча тадбиркорлик статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилишини, шунингдек, 2012-2016 йиллар мобайнида ариза берувчиларга аризаларнинг ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имкониятини яратган ҳолда лицензия ва рухсатномаларни олиш учун интернет тармоғи орқали аризаларни беришнинг электрон шакллари жорий этилиши белгилаб берилган.

Бугунги кунда Амударё туманида солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг интерактив хизматларидан самарали фойдаланмоқдалар, улар солиқ ва молиявий ҳисоботларини ўз офисларида ўтирган ҳолда Давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрмасдан электрон тарзда тақдим этмоқдалар. Бу эса солиқ тўловчилар вақтлари ва харажатларини тежаб, тадбиркорлик фаолиятларига ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Солиқ ҳисоботларини электрон тартибда топшириш бўйича Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Республика ахборот-маслаҳат маркази Қорақалпоғистон бўлинмасининг ҳисоботларни электрон тартибда топшириш ва бошқада хизматлар кўрсатиш шохобчаси, шунингдек, Солиқ инспекцияси биноси ёнида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича хусусий корхона фаолият юритмоқда.

Молиявий ва солиқ ҳисоботларни электрон кўринишда қабул қилиш ва қайта ишлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси www.soliq.uz  амалдаги ахборот порталида ташкил этилган ва унда молиявий ва солиқ ҳисоботларни электрон кўринишда шакллантириш дастурий воситалар ҳамда каналлар жойлаштирилган.Тизим WEB технологиясидан фойдаланган ҳолда жорий этилган. Электрон солиқ ҳисоботларни шакллантириш солиқ тўловчилар хоҳишига кўра икки усулда: hisobot.soliq.uz ёки e-hisobot.uz  сайти орқали «Солиқ тўловчининг кабинети»  бевосита шакллантирилади. Бу усулда электрон солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси серверига келиб тушади.

-автоном режимда EREPORTS V3.0 дастурий маҳсулидан фойдаланилган ҳолда  электрон солиқ ҳисоботларини жўнатиш дастурий маҳсул  воситаси орқали ёки электрон почта орқали амалга оширилади. Интернет провайдери учун тўланган тўловлардан ташқари, солиқ ҳисоботларини электрон кўринишда шакллантириш ва жўнатиш шу жумладан, EREPORTS V3.0  дастурий махсулни  тарқатиш хизматлари текин амалга оширилади.                                                      
  Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этишга 
солиқ ҳисоботининг мажбурий реквизитлари мавжуд бўлганда, 
электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботларида электрон рақамли имзо мавжуд бўлганда хамда солиқ ҳисоботидаги маълумотларда хатоликлар мавжуд бўлмаганда рухсат берилади. Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда давлат солиқ хизмати органларининг дастурий-аппарат воситалари солиқ ҳисоботининг автоматик тарзда қабул қилинишини ёки солиқ ҳисоботи нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтарилишини таъминлайди.

Солиқ ҳисоботининг нотўғри тузилганлиги ёки унда хатоликлар мавжудлиги сабабли қайтирилган ҳолатда солиқ органлари солиқ тўловчига бу ҳақда электрон кўринишда хабар  беради. Солиқ тўловчилар белгиланган тартибда солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этганда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда электрон кўринишда сақланишини таъминлайдилар.

Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи жўнатувчисининг электрон манзилидан жўнатиш санаси ва вақти солиқ ҳисоботини қабул қилиб олувчисининг электрон манзилидан қабул килиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома келганда солиқ ҳисоботини тақдим этиш санаси ва вақти ҳисобланади.

Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини қабул қилиб олувчисининг электрон манзилига солиқ ҳисоботи келиб тушган сана ва вақт электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботи қабул қилиб олинган сана ва вақт ҳисобланади.

Электрон кўринишдаги солиқ ҳисоботини жўнатиш ва қабул қилиб олиш санаси ва вақти Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг дастурий-аппарат воситалари орқали автоматик тарзда қайд қилинади.Солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этувчи солиқ тўловчи солиқ ҳисоботидаги маълумотларнинг ўз вақтида, тўла ва ишончли тақдим этилишига жавобгар ҳисобланади.

Солиқ ҳисоботини қабул қилувчи ва унга ишлов берувчи давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари кейинги фойдаланиш учун қабул қилиниб олинаётган ахборотга ўз вақтида ишлов берилишига шахсан жавобгардирлар.

 

Мансур ШОМУРОДОВ,
туман ДСИ Камерал назорат шўъбаси бошлиғи.


Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида тайёрланди.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026