РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАРИДАН ТЕГИШЛИ РУХСАТНОМАСИЗ ФОЙДАЛАНМАНГ!
Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 725-I-сон “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сонли Қарорида белгилаб берилган.
Охирги йилларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан қоида талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар “Ўзкомназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва “Электромагнит мослашув маркази” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси электромагнит мослашув хизмати ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фойдаланилаётган мобиль кучайтиргичлар (репитер) ва ноқонуний РЭВларини аниқлаш бўйича ўтказилган 25та тадбирда 3та репитер ва 5та ноқонуний РЭВ қоидабузилиш ҳолатлари (аниқланган қурилмалар сони 13та) аниқланиб, 2та маъмурий чоралар кўрилган, 6та огоҳлантириш берилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан “Ўзкомназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан ҳуқуқбузарликлар сабаблари ўрганилиб, биринчи ҳолат бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судига юборилди ҳамда суд томонидан фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди.
Иккинчи ҳолат бўйича “Ўзкомназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан жисмоний шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 152-моддаси 1-қисмига асосан чора кўрилган.
Ж.Даулетова,
“Ўзкомназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг
Мобиль алоқа тармоқларини назорат қилиш бўлими етакчи мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶