12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Жамият 👁 373

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Бугунги кунда аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, қонуний меҳнат фаолиятига жалб этиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Мамлакатимизда соҳага доир белгиланган вазифалар тизимли равишда бажарилиб, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан доимий ташкил қилиб келинаётган меҳнат ярмаркалари натижасида кўплаб ишсиз фуқаролар иш билан таъминланяпти.

Жорий йилнинг 6 июнь куни ўтказилган бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси туман Камбағалликни қисқартириш ва бантликка кўмаклашиш бўлими биносида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ҳамда туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Мазкур меҳнат ярмаркасида тегишли мутасаддилар ҳамда иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев очди ва олиб борди. У ўз сўзида мамлакатимизда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳатлар хусусида тўхталди.

Шунингдек, сўзга чиққан масъуллар томонидан сўнгги йилларда аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида жорий этилган янги механизмларнинг натижадорлиги, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратилаётгани, жойларда тегишли масъуллар томонидан ёшларнинг мавжуд муаммолари ҳал қилиниб, бандлигини таъминлаш борасида қатор амалий ишлар қилинаётгани алоҳида қайд этилди.

Мазкур ярмаркада туманимизда фаолият юритаётган 29 та корхона ва ташкилотлар жами 300дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Меҳнат ярмаркасига туман ҳудудида истиқомат қилувчи ишсиз фуқаролар, жумладан, алимент бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аҳоли вакиллари, шунингдек, ишсиз ёшлар ва бандлиги таъминланмаган олий таълим муассасаларининг битирувчилари ташриф буюрди.

Меҳнат ярмаркасида 50дан ортиқ меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар иштирок этишди. Уларнинг 21 нафари доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 4 нафар ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Шунингдек, касбга ўқитиш ҳамда меҳнат қонунчилигига доир масалалар юзасидан 9 нафар фуқарога маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, Тўлқин овулида ташкил этилган тикувчилик йўналиши бўйича қайта касбга тайёрлов ўқув курсларини муваффақиятли тугатган 10 нафар фуқарога махсус сертификатлар топширилди.

Бу каби меҳнат ярмаркаларида аҳолинининг ишсиз қатлами, айниқса ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланишига, уларнинг даромад топишига кўмаклашиш ва турмуш шароитини яхшилаш имконини беради. Натижада жамиятда ишсизлик камайиб, кўплаб кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олиниши мумкин.

Тадбир давомида масъуллар томонидан фуқароларнинг меҳнат қонунчилигига доир барча саволларига тегишли жавоблар қайтарилди ҳамда ишга жойлашиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Рашид Салаев, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026