САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН ДОИМО БИРГАМИЗ
"Манғит ишлаб чиқариш тижорат маркази” масъулияти чекланган жамияти меҳнат жамоаси йилнинг ўтган даври мобайнида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини анча кенгайтиришга муваффақ бўлди. Йилнинг дастлабки ярим йилида корхонамизда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш режаси 108 фоизга, юк машиналари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш режаси 116 фоизга, электр двигателларини таъмирлаш режаси 100 фоизга, қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни таъмирлаш режа-си 262 фоизга бажарилган эди.
Жамоамиз ишчилари иккинчи ярим йилликда ҳам фидокорона меҳнат қилиб, бир қанча муваффақиятларни қўлга киритишга эришдилар. Айни кунда корхонамизда қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмлари учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларни кўплаб ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини яхшилаш ва носоз техникаларни сифатли таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда.
Жамиятимизда фидокорона меҳнат қилаётган ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилашга алоҳида эътибор берилаяпти.
"Манғит ишлаб чиқариш тижорат маркази” масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида ушбу корхона ишларини янада яхшилашга эътиборни кучайтириш билан бирга, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган округим – 13-Қиличбой сайлов округи сайловчилари билан учрашиб, уларга туманимиз ва мамлакатимиз ижтимоий ҳамда сиёсий ҳаётидаги янгиликларни етказиб тураман.
Сайловчилар билан учрашувлар пайтида улар томонидан билдирилган таклиф ва истакларни ўрганиб, аҳоли турмуш фаровонлигининг яхшиланишига ҳисса қўшишга доимо ҳаракат қиламан. Шу боисдан ҳам сайловчилар билан алоқаларимиз яхши йўлга қўйилган.
Бу эса туман Кенгаши депутати сифатида мазкур округда келгусида амалга оширилажак устувор вазифаларни белгилаб, халқ билан ҳамнафас ишлашда муҳим омил бўлмоқда.
Мақсуд
ЖУМАТОВ,
"Манғит ишлаб чиқариш тижорат маркази” МЧЖ директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶