14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:46
Қишлоқ хўжалиги 👁 5,075

БУГУН БИЗ – ҲАММАМИЗ ПАХТАКОРМИЗ

БУГУН БИЗ – ҲАММАМИЗ ПАХТАКОРМИЗ

Миллий бойлигимиз ҳисобланган "оқ олтин” ни экишдан тортиб то ҳосилини йиғиштириб олишгача бўлган жараённи тасаввур қилсак, унинг замирида қанчалик машаққатли меҳнат, мисли кўрилмаган жасорат ва фидойилик намуналари жо бўлганлигини ҳис қиламиз.

Пахта етиштиришдаги оғир ва машаққатли ишлар фақат фермерлар ёки уларга кўмак бераётган пудратчилар томонидангина амалга оширилаётгани йўқ. Бу ишда бутун фаолияти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бир талай ташкилотлар ходимлари ҳам кечани кеча, кундузни кундуз демай фидокорона меҳнат қилишади.

Биз туманимиз пахтакорларининг йиллик шартномавий режаларини барвақт  бажариб, чексиз қувончларга тўлиб-тошаётган бир дамда бу ғалабаларимизга ҳисса қўшган ушбу ташкилотлар раҳбарларини ҳам табриклаб, уларни суҳбатга тортдик.

Бахтиёр Давеков, "Манғит-Назархон” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи:

-Сув-ҳаёт манбаи дейишади. Шу боисдан ҳам бу олий неъмат инсонларнинг, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг, барча табиат маҳсулининг ҳаётини таъминловчи манба ҳисобланади.

Бизнинг жамоамиз ана шу бебаҳо неъмат - сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни ҳамда сувдан фойдаланиш қонун-қоидаларига риоя этилишини таъминлаш вазифасини амалга оширмоқда. Бу йил пахта далаларини экишдан олдин ва ғўзаларни суғориш даврида сув исрофгарчилигига йўл қўймай, уни тўғри тақсимлаганимиз сабабли ҳар бир фермер хўжалиги даласига меъёрдаги миқдорда сув етказиб берилишига эришилди.

Пахтакорларимизнинг бугунги ғалабасида бизнинг ҳам ҳиссамиз борлигидан фахрланамиз.

Рўзмат Юсупов, "Амударёдавсувмахсуспудрат”давлат унитар корхонаси директори:

-Унитар корхонамиз ташкил этилгандан буён туманимиздаги сув йўллари доимий равишда таъмирланиб, қишлоқ хўжалиги учун сув таъминотини яхшилаш йўлга қўйилди. Шу билан бирга туманимиздаги мавжуд коллекторларда ҳам таъмирлаш, қайта тиклаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилаётганлиги боис зах сувлар ка-майиб, экинлар ҳосилдорлигини оширишга эришилмоқда.

Мазкур йилда туманимизда 5 та мелиорация объектида ва 1 та ирригация объектида бир қанча ишлар амалга оширилди. Ирригация объектларида бажарилган иш ҳажми 954 миллион сўмни ташкил этади.

Шунингдек 18,3 километрлик коллекторлар реконструкция қилиниб, унга 2 млрд. 106 млн. сўмлик, яна 3 та объектда 243,5 километрлик коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилиб, уларга 2 млрд. 86 млн. сўмлик маблағ сарф қилинди.

Биз ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида тинимсиз иш олиб боришимиз билан деҳқончиликнинг, асосан пахта ҳосилдорлигининг ошишига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиз билан фахрланамиз.

Туманимиз пахтакорларини меҳнат зафарлари билан табриклаймиз!

Янгибой Эшмуратов, "Амударё – агромаштранс МТП” масъулияти чекланган жамияти раиси:

- Бу йилги экиш мавсумига тайёргарлик кўришда бизнинг масъулияти чекланган жамиятимиз меҳнат аҳли ҳам фаол иштирок қилди.

Ўтган йилнинг куз ойлари ва бу йилнинг баҳор ойларида ерларни суриш ишларида 6 та "Магнум- 89-40”сурим тракторларидан ва шунингдек яна 8 та юқори унумли тракторлардан, экиш даврида эса 1 та "Оптима” сеялкасидан фойдаланилди. Бу даврда бизнинг техникаларимиз ёрдамида 3176 гектар ер майдони сифатли ҳайдалиб, 179 миллион 831 минг сўмлик иш бажарилди.

Биз туманимиз фермер хўжаликларига дала ишларида кўмак беришга ҳамиша тайёрмиз.

Туманимиз пахтакорларининг юксак ғалабасида бизнинг ҳам ҳиссамиз борлигидан фахрланамиз.

Меҳнат ғалабаларингиз муборак бўлсин, азиз пахтакорлар!

Илҳом Жуманиёзов, "Элликқалъа нефть базаси” унитар корхонаси Қоратов филиали директори:

- Бизнинг меҳнат жамоамизнинг бу йилги экиш мавсуми бошланишидан тортиб, то пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари бошлангунига қадар ҳар қачонгидан кўпроқ ҳаракат қилишларига тўғри келди. Чунки бу йил табиат инжиқликлари унча сезилмаганлиги боис қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишларнинг тўхтаб қолиш ҳолатлари сезилмади. Бу эса биздан фермер хўжаликларига тинимсиз равишда ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб беришимизни талаб қилди.

Шу боисдан ҳам биз шу кунгача туманимиздаги фермер хўжаликларига жами 3400 тонна дизел ёнилғиси, 85 тонна мойлаш материаллари етказиб беришга муваффақ бўлдик.

Ҳозирги кунда туманимизда 17 жойда фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаси фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек 17 та ёнилғи тарқатиш агрегати, 14 та ёнилғи ташиш машиналари фермер хўжаликларига хизмат кўрсатмоқда.

Амударё туманининг юксак "оқ олтин” хирмони бунёд бўлишида бизнинг ҳам ҳиссамиз борлигидан фахрланамиз.

Улуғбек Бекниёзов, "ҚРҚишлоқхўжаликкимё” ҳудудий АЖ туман филиали мудири:

-Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олишда минерал ўғитларнинг роли жуда катта эканлигини ҳамма ҳам билса керак. Шу боисдан ҳам биз бу йил чигит экилишидан тортиб, то ғўза парвариши якунланишига қадар фермер хўжаликларини ўзлари учун белгиланган миқдордаги минерал ўғитлар билан узлуксиз равишда таъминлашга ҳаракат қилдик.

Ғўза парвариши даврида биз фермер хўжаликларига жами 4214 тонна азотли, 809 тонна фосфорли, 559 тонна калийли ўғит етказиб беришга эришдик.

Шунингдек, 14500 гектар пахта майдонида дефолиация ишла-рини амалга ошириш учун 145 тонна "Уздеф” дефолиантини етказиб бердик. Бу ишларда туманимиз пахта далаларида 46 та ОВХ агрегатларидан унумли фойдаланилди.

Фурсатдан фойдаланиб, пахта-корларимизни юксак маррани эгаллаганликлари билан табриклайман!

Баҳром Бобожонов, туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди бошлиғи:

- Ғўза зараркунандалари кенг тарқалган мазкур йил бизнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядимиз ходимлари учун ҳар қачонгидан ҳам масъулиятли давр бўлди. Шу сабабли биз энг аввало ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиб, уларнинг фаолият юритишлари учун барча шароитларни яратиб бердик. Шунингдек тумандаги мавжуд 15 та биолабораториялар зарур ашёлар билан тўлиқ таъминланди. Бу йилги мавсум учун 140 кг. трихограмма, 63,15 млн. дона олтинкўз, 61,9 млн. дона бракон ишлаб чиқарилиб, улардан унумли фойдаланганимиз пахта ҳосилини сақлаб қолишимизда яхши натижаларни берди.

Биз туманимиз пахтакорлари билан ҳамкорликда қилган меҳнатларимиз натижаси – юксак "оқ олтин” хирмонимиз билан барчани муборакбод қиламиз.

Азат Юлдашев, "Амударё пахта тозалаш” АЖ директори:

- Биз бу йилги пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрганлигимиз сабабли пахта заводимизда ҳам, жойлардаги 6 та пахта қабул қилиш масканларида ҳам пахтани қабул қилиш ишлари бетўхтов амалга оширилмоқда. Уларда меҳнат қилаётган 450 на-фардан зиёд ишчиларга барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Заводимизда пахта ҳосилини қабул қилиш, пахтани ғарамлаш ишлари билан биргаликда янги қабул қилинган ҳосилни қайта ишлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Шу кунгача заводимизда 6000 тонна пахта хом ашёси қайта ишланди.

Туманимиз пахтакорларининг юксак маррани эгаллаганликлари ҳақидаги хушхабар заводимиз меҳнат жамоасини руҳлантириб юборди.

Ғалабангиз муборак, азиз пахтакорлар!

"Тараққиёт кўзгуси” мухбири Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ ёзиб олди.

(Фото - http://muloqot.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019