12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:20
Маданият 👁 2,956

ҚУТЛУҒ КУН ОСТОНАСИДА

ҚУТЛУҒ КУН ОСТОНАСИДА

Аслини олганда тирикликнинг ҳар бир куни улуғ иноят, қутлуғдир. Аммо шундай кунлар бўладики, маъно-мазмуни моҳиятан асрларга татийди.

Халқимизнинг асрий орзулари ижобат бўлиб, мустақил-ликка эришилган кун ана шундай мўътабар кунларнинг биридир. Шу боисдан ҳам халқимиз 1 сентябрь – Истиқлол байрамини энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонлайди.

Айни кунларда аждодларимиз фақатгина орзу қилиб яшаган бебаҳо неъмат – мустақилликнинг қадрини ёш авлодга теран етказиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, собиқ иттифоқ таркибида қолоқ ва хомашё базаси бўлиб келган юртимизни дунё ҳавас билан қаровчи ривожланган мамлакатга айлантиришгача бўлган 24 йил оралиғидаги оғир, машаққатли ва шарафли йўлни ҳаққоний кўрсатиб бериш баробарида юртдошларимиз қалбида бугунги дориломон кунларимиздан фахрланиш ҳиссини тарбиялаш мақсадида байрамни муносиб нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилаётир.

Биз туман Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Шуҳрат Юсуповдан бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўрадик: - Республикамиз мустақиллигининг 24 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш мақсадида махсус дастурлар режасини ишлаб чиқдик ва амалга оширмоқдамиз. Хусусан, жорий йилнинг 21 июлидан 1 сентябригача туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида, меҳнат жамоаларида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш дастурлари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбирларимиз истиқлолимизнинг биз учун ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, ота- мерос урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимиз ва дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз яратган билимларга, жамики маънавий бойликларга эгалик қилиш, қайта ривожлантириш имконини берганлигини яққол талқин қилиб бермоқда. Она Ватанда ҳур ва озод умр кечириш бахтини тараннум этувчи куй-қўшиқлар барчага бирдек завқ бағишламоқда.

Шунингдек, корхона, ташкилотлар, таълим муассасаларида, Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида байрамолди ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда мамлакатимизнинг иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар орасида 5 ўринни эгаллагани, Бирлашган Миллатлар ташкилоти кўмагида аниқланган "Бутунжаҳон бахт индекси”да Ватанимиз 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, МДҲ мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллагани, бу юксалишларнинг туб замири юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик эканлиги кенг тушунтирилмоқда ва шу буюк неъматни кўз қорачиғидек асрашга даъват этилмоқда. Асосий эътиборимиз 28 август куни 3-сонли БЎСМ ўйингоҳида Республикамиз давлат мустақиллигининг 24 йиллик тантанасига бағишлаб ўтказиладиган "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбе-кистоним!” деб номланган театрлаштирилган байрам томошаси тайёргарлигига қаратилган.

Байрам томошасида келажагимиз - ёш авлод камолоти йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз самараси бўлмиш болажонлар, ўсмир-ёшлар чиқишларига, интеллектуал салоҳиятини намойиш этишларига кенг ўрин берилган.

Айниқса, аждодларимизнинг ҳаётидан теран жой эгаллаган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизни ифода этувчи кўплаб саҳна кўринишлари тайёрланмоқда.

Бизнинг халқимиз – санъатсевар, санъаткор халқ. Улар яхши куй-қўшиқ эшитиб завқланишни ҳам, куй-қўшиқларни маромига етказиб ижро этишни ҳам уддалашади. Демоқчиманки, туманимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган Маданият ва аҳоли дам олиш марказларидаги бадиий тўгараклар аъзолари ҳам туманимиз санъаткорлари билан бир сафда байрам томошасида ўзларининг қобилиятини намойиш этишади. Она Ватани-мизни, озодликни, ободликни ва бахтиёр замонамизни улуғловчи саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар туманимиз аҳолисига манзур бўлишига ишонамиз.

Маълумки, халқимизнинг мил-лий ўйинлари ҳам маънавий бойлигимиз сирасига киради ва ҳар бири ўзига хос тарбия воситаси ҳисобланади. Шу боисдан байрам дастурини тузишда миллий ўйинларимизгакенг ўрин берилди.

Шунингдек бутун дунё илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган аллома боболаримиз сиймосининг санъаткорларимиз томонидан гавдалантирилиб, илмнинг қадр-қиммати боқий эканлиги кўрсатиб берилиши ҳам томошабинларда яхши таассуротларқолдиришига ишонамиз. Мақсадимиз - уларнинг меросини ўрганишга кенг йўл очган мустақилликни улуғлаш, қадр-қимматини тараннум этиш.

Туманимиз аҳолисини байрам тадбирларимизда фаол қатнашишга чақириб, энг улуғ, энг азиз байрам қутлуғ бўлсин, дейман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур!

Ойгул РАЖАБОВА суҳбатлашди. 

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026