12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Адабиёт 👁 2,868

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

(Ёхуд бир ҳасадгўйнинг ҳасрати)

Нечун ҳамма мендан ўзиб кетмоқда? –

Орзу-мақсадига тезда етмоқда,

Асло зарар кўрмай, фойда этмоқда,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Ўқиб-ўрганганлар бўлишди олим,

Мен эса ўзимга ўзимман золим,

Ҳайронман, эртага не кечар ҳолим,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Ёндаги қўшнимнинг жўралари кўп,

Молига яраша қўралари кўп,

Сабзи-ю турпи мўл – ўралари кўп,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Бир ошнам кундан-кун бормоқда бойиб,

Парвози баланддир қанотин ёйиб,

Муздаям оёғи кетмайди тойиб,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Гоҳ йўқдир ҳеч кимни кўргани кўзим,

Фақат мен яшасам, яшарсам ўзим,

Афсус, елга учар ниятим – сўзим,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Қаёнга қарамай, юксалиш бордир,

Буни кўрган оним кенг дунё тордир,

Не қилай, олдимда ўпқону жардир,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Минг ниқоб кийсам ҳам бўлмоқдаман фош,

Менга аталгандир мўл маломат тош,

Шу боис юраман кўтаролмай бош,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Бошимни суқсам гар қайси соҳага,

Ҳеч кимса алишмас мени чақага,

Ўхшаб қоладурман баъзан бақага,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Ютуқни эшитсам кетаман ёниб,

Бир пақир сув ичиб, юролмам қониб,

Қанча-қанча ошнам кетишди тониб,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Ўзимдан ўзгани тан ололмайман,

Ниятим ҳақ йўлга ҳеч сололмайман,

Яхшилар қошида, эҳ, қололмайман,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Биламан, пасткашман, ҳатто маразман,

Аҳиллик душмани – фитна, аразман,

Ўлим не, билмовчи дайди-ғаразман,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Тақдирим шу экан, асло чорам йўқ,

Оқни булғамоққа гоҳо қорам йўқ,

Ишим ўнгламоққа совға-порам йўқ,

Бунга чидамоғим қийин-ку, ахир!!!

Саъдулла Хўжаниёзов, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.


Ифтихор

Ўзбекистон менинг шараф-шонимдир,

Ҳуррият нафаси қулф урган макон.

Юрагимда унган боғ-бўстонимдир,

Ватаним ҳуснига ҳавасда жаҳон.

Қуёш қучиб ётар сарҳадларини,

Боғлари жаннатий оламга ўхшар.

Табиати нодир санъатларини

Намоён этувчи наққошга ўхшар.

Тоғлари ўпади самоларини,

Зилол чашмалари жонга оромдир.

Хушхонлари тузган наволарини

Куйлаб, тинглаётган жумла оламдир.

Дунёнинг ҳавасли кўзлари унда,

Ўғил-у қизлари зукко, билимдон.

Минг шукр, туғилдим шундайин юртда,

Пойингга тўшалай, ҳур Ўзбекистон!

Олтиной БОБОЖОНОВА,

Манғит шаҳри


Хайр, мактаб

Етти ёшда, қучоғингга келгандим,

Болаликнинг гаштини ҳам сургандим.

Таълим-тарбияни, сенда ўргандим,

Хайр энди, жонажон мактаб.

Оғушингга оғушладинг онамдек,

Эркаладинг олим бўлгин болам, деб,

Илм булоқларинг гўё оламдек,

Хайр энди, жонажон мактаб.

Парвозга шайладинг қанотларимни,

Улуғ ҳаёт сари йўллаб турибсан.

Қучгин, деб илмнинг сарҳадларини,

Ҳамонки отамдай қўллаб турибсан.

Сен берган тарбия - энг улуғ матлаб,

Хуш қолгин Онажон! Жонажон мактаб!

Асадбек НУРАДДИНОВ,

11-сонли мактаб ўқувчиси.


Сўнгги қўнғироқ

Бугун чалинасан, дилга ўт солиб,

Қалбларда бир ҳазин ҳислар уйғотиб.

Битирувчи кўнглида қандайдир титроқ,

Чалинмай турақол, сўнгги қўнғироқ!

Юзимизни ювар севинч кўзёшлар,

Қалбларда туйғулар ҳам тўлиб-тошар.

Муаллимга бўлган ҳурмат ҳам ошар,

Чалинмай турақол, сўнгги қўнғироқ!

Мактабим, сен билан хайрлашамиз,

Синфдошлар ила айрилишамиз.

Дилдаги туйғулар ошкора, бироқ,

Чалинмай турақол, сўнгги қўнғироқ!

Қундузой ЮСУПОВА,

16-сонли мактаб ўқувчиси.


Ватан

Мен шаҳарга кетган паллада,

Қишлоғим йўллари қолди кузатиб.

Туғилган ер ва маҳалламда

Элим қолди қўлин узатиб.

Мурғак бола эдим ўшанда,

Ўн ёшимда қайтдим қишлоққа.

Топдим изим азиз гулшанда,

Қадам қўйган оним ўтлоққа.

Изларимда унибди майса,

Гулга тўлиб бу гўзал макон.

Қучоғимни очиб шу лаҳза,

Дедим:

"Қайтдим, азиз Онажон!”

Шаҳзод ХЎЖАБОЕВ,

80-сонли мактаб ўқувчиси.


Ҳаёт сўқмоқлари

Ҳаёт сўқмоқлари нақадар сирли,

Баланд-паст тўсиқлар, тиканли ғовлар.

Гоҳ равон, гоҳида чақиртош қирли,

Юролмай қийналар бўш-у баёвлар.

Мен ҳам кетаяпман шу сирли йўлдан,

Адашиб, қоқилиб, довдираб гоҳо.

Довонлардан ошмоқ келарми қўлдан,

Машаққат юкидан чўчирманми ё?

Эзгу йўл танладим ўзим учун мен,

Ватан камолида кўрдим бахтимни.

Пок орзу-ниятга йўлдош бўлдим мен,

Ҳеч ким ўзгартолмас дилда аҳдимни.

Озодабону ХУДОЙБЕРГАНОВА,

34-сонли мактаб ўқувчиси.


ФАСЛЛАР

Юртимиз фасллари,

Гўзаллик асллари.

Галма-галдан кeлишар,

Сeпларини ёйишар.

Баҳор - ёшлик тимсоли,

Қиш – покликнинг мисоли.

Ёз - болалар гулзори,

Куз - она юрт хирмони.

Сурайё

ҚУРБОНБОЕВА


Хурсандбек

(Укамга)

Хурсандбек шодон доим,

Уни мақтайди ойим.

Ўйнаб доим вақти чоғ,

Кел, учирай арғимчоқ.

Укам жудаям яхши,

Оиламизнинг нақши.

Укамга меҳримни мен,

Куйлай мисоли бахши.

Нафиса ШУКУРУЛЛАЕВА, 48-сонли мактаб ўқувчиси.


АРМОН

(1966 йилда олийгоҳни эндигина битириб келган, севимли соҳасида иш бошлаган вақтида ҳарбий хизматга кетган ва хизматини Куба Республикасида адо этиш чоғида ҳалок бўлган амаким Раҳимбой Қодиров хотирасига)

Совуқ хабар келди бирдан,

Куба деб аталмиш элдан.

Чегарада турган акам,

Кўксин ўққа тутган акам.

Эл-у, юрт хизмати деб,

Ҳаётини тиккан акам.

Севгисига етолмай,

Гўшангага киролмай,

Ҳаётда фарзанд кўрмай,

Армонда кетган акам.

Бобом қадди букилди,

Энам қалби эзилди.

Сандиқларда сарполар,

Армонларга илинди.

Раъно ҚОДИРОВА.


Болалик!

Болалик! Ўзингсан ўйноқи анҳор,

Кўзимда яшнаган энг гўзал баҳор.

Қанийди, мен билан қолсанг умрбод,

Ширин онларингга тўйинган ким бор?

Тошқинсан, нигоҳинг тушганми сойга,

Ҳилолсан, ҳавасинг келганми ойга.

Йилларни тортгандай мисоли ёйга,

Онамнинг алласин яширдинг қайга?

Подшоҳлик онларим эдинг-ку - ўша,

Капалак кетидан югурган шоша.

Ой-у юлдузингни қилиб томоша,

Улғайдим умидли йилларинг оша.

Сийратинг қолгандир нурли чоғларда,

Жажжи қўллардаги кўзмунчоқларда.

Соғинчга беланиб кенг қучоқларда,

Менга ҳамроҳ бўлган ўйинчоқларда.

Ирода ЭРДОШЕВА,

38-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026