14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:19
Фан ва таълим 👁 2,636

МАКТАБДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ КУНИ

МАКТАБДА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ КУНИ

Яқинда 52-сонли мактабда табиий тусдаги фавқулодда вазият, яъни, зилзила содир бўлган пайтда таълим муассасаси ҳудудида мавжуд бўлган одамлар, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг фавқулодда вазиятда ўзини тутиши, ҳаракатланиши, ҳимояланиш ва атрофидагиларга кўмаклашиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, мактаб биноси ва синфхоналаридан ўқувчиларни хавфсиз жойларга олиб ўтиш тартибини тушунтириш мақсадида "Фуқаро муҳофазаси куни” тадбири бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотида фуқаро муҳофазаси бошлиғи вазифасини бажарувчи мактаб директори, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг эвакуация бўйича ўринбосари, фавқулодда вазиятда тузилган штаб бошлиғи қандай вазифаларни бажариши кераклиги, штаб ҳузурида шакллантирилган қутқарув, ўт ўчириш, санитария, назорат ва жамоат тартибини сақлаш каби гуруҳлар қандай ишларни бажариши лозимлиги амалий машғулотларда кўрсатилди.

"Диққат, ҳаммага, зилзила!” сигналидан кейин мактаб биноси ичкарисидаги барча ўқитувчи ва ўқувчилар зудлик билан белгиланган йўналиш бўйича интизомни сақлаган, ваҳимага берилмаган ҳолда саф бўлиб ташқарига чиқиб, хавфсиз жой саналган мактаб стадионига синфма-синф бўлиб жойлашишди. Синфларда дарс бераётган ўқитувчилар синфдан энг охирида синф журналини олган ҳолда чиқиб, ўқувчиларнинг белгиланган жойга талофатларсиз етиб боришини таъминладилар. Назорат гуруҳи аъзолари бино ичкарисида ҳеч кимнинг қолиб кетмаслигини назорат қилиб турган бўлсалар, қутқарув гуруҳи аъзолари шартли равишда қутқарувга муҳтож фуқароларни хавфли ҳудуддан олиб чиқдилар. Санитарлар гуруҳи биринчи тиббий ёрдамга муҳтожларга ёрдам берди, жамоат тартибини сақлаш гуруҳи аъзолари эса вазиятни мўътадиллаштириб турди.

Ўқув машғулоти жараёнида ўт ўчириш гуруҳи аъзолари ҳам ҳушёр ҳолатда ҳар қандай вазиятга шай турдилар. Машғулотда мактабнинг 5-9- синфлари ўқувчилари ва педагоглар, ишчи ходимлар ва мактаб раҳбарияти қатнашди. Шу куни мактабнинг география фани ўқитувчиси Ўғилжон Матниёзова 5-синф ўқувчиларига "Ер пўстининг ҳаракатлари” мавзусидаги очиқ дарс ўтди.

Бундай ўқув машғулотлари нафақат болаларнинг, балки, катталарнинг ҳам ўз ҳаётларини уйда, кўчада, ишда, таълим муассасаларида важамоат жойларида асрашига ўргатиб бориш, фавқулодда вазиятларда ҳаёт ва соғлиқ учун зарур ҳимоя кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериши билан аҳамиятлидир.

Гулмирза БОБОЖАНОВ, 52-сонли мактаб директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://www.redcrescent.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019