12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:24
Фан ва таълим 👁 324

76-сонли умумтаълим мактабида “Биринчи психологик ёрдам” мавзусида семинар бўлиб ўтди

76-сонли умумтаълим мактабида “Биринчи психологик ёрдам” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Таълим тизимида ўқувчи шахсиятини ҳар томонлама ривожлантириш, уларда мустаҳкам ҳаётий кўникмаларни шакллантириш долзарб масалага айланган. Бунинг учун эса мактабларда амалга оширилаётган психологик хизматнинг сифатини ошириш, амалиётчи мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда бойитиш бугунги куннинг талабидир. Шу мақсадда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 76-сонли умумтаълим мактабида “Биринчи психологик ёрдам” мавзусида амалиётчи психологлар учун семинар ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Психологик-педагогик ташхис фаолиятини ташкил этиш шуъбаси раҳбари Эркин Нуртаев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомурадов ҳамда туманлардан келган амалиётчи психологлар иштирок этди.

Дастлаб меҳмонлар 76-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисида тантанали тарзда кутиб олинди. Семинар иштирокчилари учун махсус қизиқарли савол-жавоб ўйини ташкил этилди. Инсон ҳаёти мазмуни, самарали мулоқот, болалар ва ўсмирлар тарбиясига доир мавзуларга бағишланган саволларга мутахассислар ўз тажрибалари асосида атрофлича жавоб бердилар.

Семинар доирасида меҳмонлар “Долзарб 90 кун” лойиҳаси асосида мактабда йўлга қўйилган ишлар, тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди. Маълумки, бугун меҳнат бозорида рақобатбардош ва замонавий талабларга жавоб берадиган мутахассисларга эҳтиёж юқори. Шундан келиб чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим тизимида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентнинг тегишли Қарорига мувофиқ, мазкур мактабда ҳам ўқувчиларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда меҳнат бозори талабларига мос малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида 2024–2025 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунарга йўналтирилган янги ўқув дастурлари жорий этилди. Йигитлар дурадгорликни, қизлар эса тикувчилик касбини ўрганмоқда. Меҳмонлар ўқувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар билан танишиб, уларнинг қўл меҳнатларини юқори баҳоладилар.

Айтиш жоизки, ҳозирда 76-сонли умумтаълим мактабида 39 нафар ўқувчи касб-ҳунар эгаллаб, мактабдаги таълим билан бир қаторда ўз меҳнати орқали даромад топишни бошлаган. Янги ўқув йилидан бошлаб яна 2 та умумтаълим мактабида 10–11-синф ўқувчилари учун ҳам касб-ҳунар ўргатиш йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Ўқувчиларга сифатли таълим бериш билан бирга, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, келажакда мустақил ҳаётга тайёрлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Семинарнинг асосий қисми “Биринчи психологик ёрдам” мавзусидаги амалий машғулотлар билан давом этди. Машғулот аввалида масъуллар томонидан тадбирнинг мақсад ва вазифалари, хусусан, ўқувчиларда стресс, хавотир, ҳис-туйғуларни бошқариш кўникмаларини шакллантириш зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, амалиётчи психологлар нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари билан ҳам самарали ишлаш кўникмаларига эга бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Машғулотлар давомида психолог-тренерлар томонидан синфдаги болалар билан индивидуал ишлаш, ҳаяжонни назорат қилиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш каби кўникмаларга оид амалий усуллар тақдим этилди. Психологлар ўзаро тажриба алмашиш жараёнида учраётган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича ўз ечимлари билан ўртоқлашишди.

12-, 27-, 29-, 40-, 70- ва 84-сонли мактабларнинг амалиётчи психологлари томонидан олиб борилган машғулотлар таълим-тарбия жараёнида психологик ёндашувнинг ўрни, ўқувчи шахсиятига таъсир этувчи омиллар каби мавзуларни қамраб олди. Уларда ўз мактабларида қўлланаётган инновацион ёндашувлар, диагностика усуллари ва амалий иш тажрибалари ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Семинар иштирокчилари таъкидлаганидек, бундай тадбирлар психологларнинг касбий малакасини ошириш, янгиликлардан хабардор бўлиш ҳамда иш жараёнида учраётган муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ўқувчиларда ўзини англаш, ижобий мулоқот кўникмаларини шакллантириш ва руҳий барқарорликни таъминлашда профессионал психологлар роли беқиёсдир.

Шу маънода, мунтазам ўтказиладиган бундай амалий семинар ва тренинглар амалий тажриба алмашиш, ўзаро илҳомланиш ва ҳамкорликдаги ёндашувларни шакллантириш учун самарали майдон вазифасини ўтамоқда.

Мазкур семинар амалиётчи психологлар учун назарий билим ва амалий машғулотларга бой, фойдали ўқув майдонига айланди. Тадбир доирасидаги мулоқот ва фикр алмашувлар эса келгусида таълим сифати ва ўқувчиларнинг касбий ҳамда шахсий ривожига хизмат қиладиган ташаббуслар учун мустаҳкам асос яратди. Зеро, ҳар бир боланинг баркамол улғайиши, жамиятда муносиб ўрин топиши, энг аввало, унинг шахсий ривожи ва руҳий қўллаб-қувватланишига боғлиқ.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026