12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:32
Саломатлик 👁 2,869

ЖИСМОНИЙ ВА АҚЛИЙ ФАОЛЛИК ЎТА МУҲИМ

ЖИСМОНИЙ ВА АҚЛИЙ ФАОЛЛИК ЎТА МУҲИМ

Исоннинг етук ва баркамол шахс сифатида шаклланиши учун қандай омиллар бор ва бу омиллардан биз ўз ҳаётимизда фойдаланаётирмизми?

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмонан ва ақлан етукликка эришиш учун кундалик ҳаётимизда қандай қоида ва меъёрларга амал қилаётирмиз?

Бизнинг бугунги суҳбатдошларимиз спорт соҳаси мураббийлари, суҳбатимиз мавзуси эса айнан юқоридаги саволлар доирасида бўлди.

Баҳром СОАТОВ, 1-сонли БЎСМнинг катта теннис бўйича мураббийси:

- Аввало шуни айтиш керакки, спорт - гўзаллик, эпчиллик, куч-қудрат, булардан ҳам энг муҳими, мустаҳкам соғлик манбаи. Эътибор берган бўлсангиз, спорт билан шуғулланадиган ёшларнинг дунёқараши кенг, фикрда собит, юзида тиниқлик, ҳаракатларида дадиллик бўлади. Бундай ёшлар ўзига ишонади, атрофидагиларнинг ҳурматини қозона олади. Вақтини қандай режалаштиришни яхши билгани учун бундай ёшларимиз турмушимизга ёт бўлган зарарли иллатларга, айниқса, кашандалик, гиёҳвандлик, алькоголизмга ружу қўймайдилар. Спорт билан шуғулланган ёшларнинг эслаб қолиш қобилияти яхши бўлади, агар улар талаба бўлишса, фанларни ўзлаштиришда, ўзи танлаган касб бўйича кўникмаларга эга бўлишда асло қийналмайди.

Хуршид ИСМОИЛОВ, 3-сонли БЎСМнинг стол тенниси бўйича мураббийси:

- Кўпчилик спортга шунчаки бир соҳа сифатида қарайди. Аксинча, спорт – ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб қолиши керак. Муҳтарам Президентимиз бекорга мамлакатимизнинг спорт салоҳиятини юксалтиришга жиддий эътибор билан қараётганлари йўқ. Чунки энг аввало спорт - миллатимиз обрў-эътиборининг ошишида муҳим омил бўлибгина қолмай, халқимизнинг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан етукликка етишувида энг муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз мустақилликка эришгач, спорт-соғломлаштириш ишларига эътибор ҳам, эҳтиёж ҳам кучайди.

Баҳром СОАТОВ:

-Тўғри айтасиз, шунинг учун ҳам собиқ Иттифоқ даврида Манғитдан нарига ўтмаган спортчиларимиз дунёнинг нуфузли спорт ареналарида юртимиз шарафини ҳимоя қилишаяпти. АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Испания, Туркия, Россия, Англия, Германия каби давлатларнинг спортчилари билан бемалол беллаша оладиган амударёлик спортчилар - дзю-до кураши бўйича Европа кубоги ғолиби Элёр Машарипов, бокс бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиби Жалолиддин Аминов, Жасур Пўлатовларнинг номини бугун спорт мухлислари жуда яхши билади. Бундай ютуқларга эришиш учун спортчи-ёшларимиз ўсиб-улғайган оила муҳити ҳам муҳим рол ўйнайди.

Шаҳодат РАЖАБОВА, 3-сонли БЎСМнинг бадиий гимнастика бўйича мураббийси:

- Инсоннинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан шаклланишида фақат спорт билан мунтазам шуғулланишнинг ўзи кифоя қилмайди. Спортчи нафақат ўзининг куч-қудрати, балки, маънан баркамоллиги билан ҳам ғалабаларга замин ҳозирлайди. Маънавий етукликка эса илк қадам оилада қўйилади. Оилада соғлом муҳит қарор топган бўлса, спортчининг ғалаба томон имкониятлари ҳам кенгайиб бораверади. Шу боис, оилаларимизда соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлса, яъни, ота-она тарбияли, самимий ва хушмуомала бўлишса, уларнинг фарзандлари ҳам ёқимли хулқ-атворга эга, хушфеъл бўлишади. Агар у моҳир спортчи бўлса, албатта рақиби устидан ғалаба қозониш унга осон кечади. Чунки бундай спортчи вужудида жисмоний етуклик билан маънавий етуклик уйғун тарзда ривожланиб боради.

Хуршид ИСМОИЛОВ:

- Бу фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Бола спортнинг ўзи ёқтирган тури билан қанчалик жиддий шуғулланмасин, у камол топаётган оила муҳити носоғлом бўлса, унинг уринишлари бефойда. Шунинг учун мен ўз ҳаётини спорт соҳаси билан боғлашга аҳд қилган ёшларнинг ота-оналарига, оила аъзоларига бир гапни қайта-қайта айтгим келади: фарзандингиз эл-юрт, қолаверса, оилангиз шаънини юксалтирувчи етук шахс сифатида шаклланишини истасангиз, энг аввало феълингизни кенг қилинг, ҳаёт инсонга фақат бир марта берилишини унутманг, оилада ва жамиятда чиройли, ораста, фикран соғлом инсонлар сафида бўлишга интилинг.

Ҳамида РАЖАБОВА, стол тенниси бўйича 1-сонли БЎСМ мураббийси:

- Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда шахс энг аввало фаол бўлиши керак. Жисмонан ва ақлан фаол инсон ҳеч қачон ёмон одатларга берилмайди, кундалик ҳаётида вақтни тўғри режалаштиради. Яъни, меҳнатга ижодий ёндашиш – берилиб ишлашга одатланиш, вақтида, тўғри овқатланиш, тозаликка риоя этиш, ўзини ёмон одатлардан тийиш, нос ва тамаки чекиш, спиртли ичимликдан ўзини сақлаш, кучли жисмоний ва руҳий ҳолатга эришиш, танани ҳаддан ташқари зўриқтиришдан сақлаш, хушфеъл бўлиш ўта муҳим. Тирноқ остидан кир қидирадиган, бўлар-бўлмасга асабийлашиб, суҳбатдошининг жиғига тегадиган одам – билиб қўйингки, жуда тез қарийди ва касалликка чалинувчан бўлади.

Шаҳодат РАЖАБОВА:

- Энг муҳими, инсон ўзини бошқаларга хуш келмайдиган одатлардан тиймоғи керак. Оилада тозалик, яхши таъминланган шарт-шароит бўлса-ю, инсоний меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, ширин муомала бўлмаса, бундай оилага соғлом турмуш тарзи тамоман ёт. Шу боис, мен юртдошларимизга шундай дер эдим:

- Азизлар, соғлом турмуш тарзи – соғлигимиз гаровигина эмас, балки, оилаларимизнинг файз-у таровати, тинч-осойишталиги, фаровонлиги, ҳам жисмонан, ҳам ақлан камолотга етишмоқликдир. Ва демакки, жисмонан ва маънан баркамол авлод келажаги сари эзгу қадамдир. Буни унутиш – Ватаннинг ва миллатнинг келажагига лоқайдликнинг бир кўринишидир. Шундай эмасми, азизлар!

Суҳбатни Робия ЙЎЛДОШЕВА ёзиб олди.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026