16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 20:06
Жамият 👁 2,392

ЮРИДИК ХИЗМАТ: АМАЛИЁТ ВА МУАММОЛАР

ЮРИДИК ХИЗМАТ: АМАЛИЁТ ВА МУАММОЛАР

Ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашда ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қонунийликни таъминлашда, шунингдек меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилашда юридик хизмат муҳим ўрин тутади.

Таъкидлаш лозимки, давлат органининг юридик хизмати деганда, давлат органининг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий бўлинма ёки лавозим тушунилади.

Юридик хизматнинг яна бир муҳим хусусиятларидан бири бу, унинг бевосита давлат органининг раҳбарига бўйсунишида кўринади.

Ташкилотларнинг юридик хизмати юридик департаменти, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро шаклида ташкил қилиниши ёхуд битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт бўлиши мумкин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотларининг юридик хизмати ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотига эга бўлган шахс ишлаши мумкин. Юридик хизмати бошлиғи лавозимига эга, олий юридик маълумотидан ташқари, камида икки йиллик юридик хизмат ходими иш стажига эга бўлиши талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган "Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларида ҳар беш йилда бир марта аттестациядан ўтиши шарт. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида аттестациядан ўтишлари керак.

Бундан ташқари, қайд этиб ўтилган Низомга кўра, юридик хизматлар ходимлари ҳар беш йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини ошириши лозим.

Таъкидлаш лозимки, юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишда адлия органлари муҳим ўрин тутади.

Амалиёт шуни кўрсатадики, кучли ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидан бораётган республикамиздаги айрим давлат органлари ва уларнинг тизимида ҳуқуқий ишлар ҳажми кенг кўламда бўлса-да, улар фаолиятида қонунийликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмаган. Яъни, уларда ҳуқуқий ишларнинг асосий ташкилотчиси бўлган юридик хизматнинг умуман мавжуд эмаслиги аниқланди.

Шу мақсадда бугунги кунда имкон қадар давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг барчасида юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, барча ташкилотларда ҳам юридик хизмат фаолиятини яхшилаш, уларга зарур шарт-шароит яратиб бериш, уларни ўз вақида аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш чораларини кўриш ишлари лозим даражада таъминланаяпти, деб бўлмайди. Бу ўз навбатида, тегишли ташкилот раҳбарларининг бу соҳага иккинчи даражали иш сифатида қараётганлигини кўрсатади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, юридик хизматнинг қонуний тартибда фаолият юритиши мамалакатимизда ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва уни ривожлантиришга, фуқаролик жамиятини тўлақонли тарзда шакллантиришга, миллий қонунчилик тизимини такомиллаштиришга ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Н.ЮЛДАШЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси бошлиғи, 3-даражали адлия маслаҳатчиси.

(Фото - http://www.adolatgzt.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026