САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛАДИ
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича давлат органларида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар қилинмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ҳокимликлар, вазирлик ва идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказиш жадвали тасдиқланди.
Шунга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигиаппаратида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари ва вазирлик раҳбарияти томонидан 2015 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланди.
Мазкур жадвал бўйича вазирлик раҳбарияти жорий йилнинг июнь ойида Амударё тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр тарзда қабул қилади.
Айтиш керакки, мазкур сайёр қабулни уюшқоқлик билан ташкил қилиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан барча зарур чоралар кўрилади. Туманда яшовчи жисмоний шахслар ҳамда туман ҳудудида фаолият юритаётган юридик шахсларнинг вакиллари сайёр қабул кунида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия визирлиги ходимларига ариза ва таклифлари билан мурожаат қилишлари мумкин.
Давлатимиз томонидан амалга оширилиб келинаётган бу каби чора-тадбирлар барча фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини англаб етиши ва амалга ошириши, ҳуқуқий онгининг ўсиши, ҳуқуқий маданиятининг ривожланишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.
Д.Бекниязова, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими.
(Фото - http://biznestrener.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶