14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:34
Жамият 👁 293

Амударё туманида энергия ресурслари таъминоти аҳволи ўрганилди

Амударё туманида энергия ресурслари таъминоти аҳволи ўрганилди

Бугун Янги Ўзбекистонда соҳалар кесимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам янгича. Ижтимоий ҳаётимиздаги ҳар бир соҳага янгича нафас, янгича ёндашув ҳамда ана шу соҳаларда ишлаётган ходимлар фаолиятига ҳам кучли масъулият кириб келгандай гўё. Давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган одилона сиёсати, амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар ҳамда ҳар бир жабҳада ўрнатилган назорат ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Масъулларнинг ўз ишига бўлган масъулияти ва меҳри ортган. “Сен тегмасанг – мен тегмайман” каби қўштирноқ ичидаги ёндашувлар ўтмишда қолиб, мутасаддилар жойларга чиққан ҳолда, ўз вақтида муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топмоқдалар.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг ўринбосари Ш.Мухаматов Амударё туманида қиш мавсумини беталафот ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича рейд тадбирларини самарали ўтказиш ҳамда туманда тиббиёт соҳасидаги аҳвол, соҳада яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.

Тадбир дастлаб, туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлимини кўздан кечириш, бўлимда беморлар учун яратилган шароитларни ўрганишдан бошланди. Шунингдек, тадбир давомида туман юқумли касалликлар бўлими ва наркология бўлимларига ҳам ташриф буюрилиб, у ердаги аҳвол, яратилган шароитлар ҳамда беморларнинг даволаниш давомийлиги, хоналардаги иссиқлик тизими бўйича ва яна шу каби кўплаб масалалар ўрганилди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг ўринбосари Ш.Мухаматов томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Амударё туман электр таъминоти корхонаси ва “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” акциядорлик жамиятининг Амударё туман газ таъминоти бўлими диспетчерлик хизматлари, мурожаатларни қабул қилиш марказлари фаолияти ҳамда захира омбори ўрганилди. Ўрганишлар давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, айниқса, йирик талон-тарожликларни аниқлаш юзасидан ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ ва манзилли топшириқлар берилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида Амударё туман ички ишлар бўлими фаолияти, туман ҳудудида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши ўрганилди. Жумладан, туман ИИБ навбатчилик қисми ва тергов-тезкор гуруҳи фаолияти таҳлил қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, келгусида туманда жиноятчиликка қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш, жамоатчилик билан алоқаларни кучайтириш, жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларга куч ва воситаларни тўғри тақсимлаш орқали, ушбу маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олиниши таъкидланди.

Албатта, бу каби тадбирлар келгусида ўз самарасини бериб, юқорида тилга олинган соҳалардаги мавжуд муаммо ва камчиликлар ўз ечимини топса, ажаб эмас.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019