МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛИГИДАН ҚАЙТГАН ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқимизда “Бекорчидан худо безор”, деган нақл бор. Аслида ўзини билган инсон бўш ўтиргиси келмайди. Айниқса, замон тараққиётига мутаносиб равишда уй-жойини янгилаш, оиласи иқтисодини яхшилаш, фарзандларини илмли, касб-ҳунарли қилиш билан боғлиқ орзу-ҳавасларини амалга ошириш мақсадида тинимсиз меҳнат қилишга одатланган инсонлар учун бирор бир фойдали меҳнат билан шуғулланиш байрамдай гап. Бундай инсонлар меҳнатнинг ҳам, ҳалол меҳнат эвазига бунёд этилган мол-мулкнинг ҳам қадр-қимматини жуда яхши билишади. Шу боис, улар турли вазиятлар тақозосига кўра, меҳнат муҳожирлигидан қайтгач ҳам қандайдир иш билан шуғулланишга ҳаракат қилишади. Давлатимиз ана шундай фуқароларнинг ҳам бандлигини таъминлаш чораларини кўраётгани эса айни муддао.
Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Амударё туман бўлими биносида бўлиб ўтган Меҳнат ярмаркаси меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келган амударёлик ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.
Амударё тумани Ички ишлар бўлими ходими Илҳом Абутов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Амударё тумани бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари, ҳамкор ташкилотлар, тижорат банклари вакиллари иштирокида ўтказилган ярмаркада меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келган ишсиз фуқаролар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва олий таълим муассасаларини битирувчи ёшлардан иборат жами 48 нафар фуқаролар қатнашдилар.
Ярмаркада тумандаги 49 та корхона ва ташкилотлар томонидан 178та бўш иш ўринлари тақдим этилди.
Ярмаркани Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев очди ва олиб борди.
Ярмарка жараёнида иштирокчилар учун Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан бўш иш ўринлари ва уларга аҳолини ишга жойлаштириш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хоҳловчи аҳолини хорижий давлатларга ишга жойлаштириш, шунингдек, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олишлари учун барча шароитлар, жумладан, видеороликлар, баннерлар, брошюралар, буклетлар ташкил қилинди.
Ярмарка жараёнида 19 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Улардан 7 нафари хотин-қизлар, 4 нафари ёшлар, 1 нафари олий таълим муассасаси битирувчиси, 2 нафари ногиронлиги бўлган шахс, 2 нафари меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келган ишсиз фуқаролар, 3 нафари эса ишсиз фуқаролардир.
Ярмарка давомида бўлим ходимлари томонидан 8 нафар фуқарога бўш иш ўринлари, уларга аҳолини ишга жойлаштириш бўйича, 9 нафар фуқарога ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича, 6 нафар фуқарога хорижий давлатларда ишга жойлаштириш бўйича, шунингдек, 6 нафар фуқарога меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, керакли маълумот ва тавсиялар берилди.
Чет давлатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларга ZOOM платформаси орқали тўғридан-тўғри иш берувчилар билан суҳбатларда қатнашиш имкониятлари мавжудлиги тўғрисида ҳам маълумот ва тушунчалар тақдим этилди.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶