КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ - БАРЧАМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ
“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Таъмагирлик – давр дарди” номли грант лойиҳаси доирасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган спектакль соғлиқни сақлаш органлари ходимлари учун намойиш қилинди.
Байжан Узақов қаламига мансуб “Давр дарди” номли ушбу спектаклда коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсири ва порахўр ҳамда таъмагир инсонларнинг тақдири қанчалик аянчли тугаши ҳаётий мисоллар билан ифода этилган.
Барча роллар Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг истеъдодли актёр ва актрисалари томонидан маромига етказиб ижро қилинган мазкур спектакль соғлиқни сақлаш органлари ходимларида катта таассуротлар қолдирди.
Грант лойиҳаси иш режасига асосан спектаклни келгуси ойларда маданият ва спорт соҳаси ҳамда давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ҳам намойиш қилиш кўзда тутилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶