22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:07
Жамият 👁 503

Янги йил байрами арафасида “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ҳамда ногиронлиги бўлган юртдошларимиз иштирокида байрам тадбири ташкил этилди

Янги йил байрами арафасида “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ҳамда ногиронлиги бўлган юртдошларимиз иштирокида байрам тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрь кунги “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 март кунги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва бир ўзи яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олиш, ижтимоий хизматлар кўрсатишдан ташқари, уларнинг ҳаётдан рози яшашларини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий кўнгилочар тадбирлар ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, турли байрам саналари муносабати билан саховатпеша тадбиркорларни жалб қилган ҳолда уларнинг маданий тадбирларда иштирокини ташкил қилиш, жумладан мусиқа ва санъат мактабларининг ҳисобот концертлари, театрлардаги спектакллар, турли хил давра суҳбатлари, учрашувлар ва тренингларда қатнашиши учун шароит яратиш, улар иштирокида самимий мулоқот ва адабий-мусиқий дам олиш кечаларини ташкил этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 21 декабрь санасида Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, туман Маданият бўлими, “Равшанбек Юлдузхон” фирмаси ҳамда “Diamond” ресторани ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда “Нуронийлар” жамғармаси жамоатчилик Кенгаши Амударё тумани бўлими раиси Бекман Аллаберганов, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Амударё тумани бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Ғуломжон Дуйсенбоев ҳамда маҳалла тизими фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирни нуроний Бекман Аллаберганов очиб берди ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида сўзлаб, барчани яқинлашиб келаётган янги – 2025 йил билан муборакбод этди.

Шундан сўнг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Амударё туман бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Ғуломжон Дуйсенбоевлар ҳам тадбир иштирокчиларига ўзларининг самимий тилакларини билдиришиб, ўтказилаётган тадбирдан мақсад “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва ижтимоий жабҳалардаги фаоллигини оширишдан иборат эканини, бу борада яна янги ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш режалаштирилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан қизиқарли томошалар намойиш этилди. Айниқса, Қудрат Матсафоев бошчилигидаги иллюзион чиқишлар, кўзбойлағич ва масхарабозлик санъатига оид томошалар, бири-биридан ёқимли куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар ижро этилиб, барчага байрамона кайфият бахш этди.

Тадбир якунида иштирокчи кексалар ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик, инсонни ҳаётдан завқ олиб яшашга рағбатлантирувчи хизматлар ҳамда олиб борилаётган барча ишлардан мамнунликларини билдиришиб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар ва барчани кириб келаётган байрам муносабати билан муборакбод қилдилар.

Янги йил байрами арафасида, файзли дастурхон атрофида ўтказилган тадбир мамлакатимизда инсон қадри ҳамма нарсадан улуғ экани, ҳеч ким давлатимиз ғамхўрлиги ва эътиборидан четда қолмаслиги ҳамда халқимиз учун ўзаро меҳр-оқибат, саховатпешалик азалий қадрият эканлигининг амалий ифодаси бўлди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026