14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:46
Саломатлик 👁 476

“Хайр, бетоблик – салом, шифо!..”: Якунланган йилнинг тиббиётдаги сарҳисоби

“Хайр, бетоблик – салом, шифо!..”: Якунланган йилнинг тиббиётдаги сарҳисоби

Дунёга келаётганимизда ҳам, кетаётганимизда ҳам тиббиётга ишимиз тушади. Эмбриология, травматология, жарроҳлик, гинекология... Хуллас, бу “...логия”ларнинг, яъни тиббиёт соҳаларининг ҳар бирининг ўз ўрни ва аҳамияти бор. Ҳаётимиз мобайнида тиббий мутахассисларнинг камида беш-олтитасига ишимиз тушиши табиий. Йил давомида гоҳ у еримиз, гоҳ бу еримиз оғриб шифокорга мурожаат қиламиз, бироқ кузатувчан бемор сифатида тиббиёт бирлашмаси зинасидан кўтарилаётиб, атрофингизда нима ўзгаришлар бўлаётганини, сиз кўринаётган қайсидир тиббий ускуна янгидан олиб келинганини, умуман, бу соҳада қандай ўзгаришлар ва янгиланишлар рўй бераётганини ҳеч кузатганмисиз? Келинг, диққатингизни айнан ушбу соҳага оид рақамлар ва фактларга қаратамиз.

Маълумот учун, Амударё туман тиббиёт бирлашмаси таркибида 415 ўринли Туман марказий шифохонаси, унинг ичида 36 ўринли хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими, жойларда 14та, умумий қуввати 1455 нафар аҳолига хизмат кўрсатиш мўлжалланган амбулатория-поликлиника муассасалари, 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника, 9 та Оилавий поликлиникалар ва 4 та Оилавий шифокорлик пункти ҳамда 11 та маҳалла тиббиёт пунктлари фаолият кўрсатади.

Оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларига бириктирилган 38 минг 680 та хонадонда яшовчи 209 минг 212 нафар аҳолига 93 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва 359 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 212 нафар патронаж ҳамширалари, 93 нафар амалиётчи ҳамширалар, 54 нафар тиббий бригада дояси тиббий хизмат кўрсатади. Кўп тармоқли марказий поликлиника эса унга бириктирилган 12 минг 669та хонадонда яшовчи 71 минг 366 нафар шаҳар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатади. Бу ерда жами 102 нафар шифокорлар, 34 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва 183 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 68 нафар патронаж ҳамширалари фаолият юритади.

Аёллар саломатлиги ва туғилиш кўрсаткичи.

Тиббий муассасалар томонидан она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аёл-қизларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки бу авлодлар давомийлигини таъминловчи бирламчи омилдир. 2024 йилнинг ўтган 10 ойи давомида туғиш ёшидаги 53 минг 241нафар аёл-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан ҳомиладорликка нисбий монелиги бор аёллар 26 минг 877 нафарни, мутлақ монелиги бор аёллар эса 648 нафарни ташкил қилади. Тиббий кўриклар натижасида уларнинг 3 минг 910 нафарида турли экстрагенитал касалликлар аниқланган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида касаллик аниқланган аёлларнинг 22 минг 550 нафари соғломлаштирилган. Туман бўйича 2024 йилнинг 10 ойи давомида 3 минг 664 нафар чақалоқлар тирик туғилган ва улар соғлом, ўз оналари бағрида парвариш қилинмоқда.

Стационар хизмат.

Туманда стационар тиббий хизмат 421 ўринга мўлжалланган туман марказий шифохонаси орқали кўрсатилади. Туман бўйича жорий йилнинг 10 ойи давомида 13 минг 240 нафар беморларни даволаш режалаштирилган бўлиб, амалда 21 минг 423 нафар бемор даволаниб чиққан, даволаш режаси 161,8 фоизга бажарилган. Шунингдек, Туман марказий шифохонасида ушбу давр оралиғида 2 минг 686та жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бу ўртача ҳар куни 9-10 нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, соғлом ҳаётга қайтарилди, деганидир.

Моддий-техник база.

Давлатимиз томонидан тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор натижасида тиббий муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида хизмат кўрсатиш сифати ва ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда. Янгидан қурилиб, 1 сентябрдан иш бошлаган туғруқ мажмуаси биноси жорий йилда туманда тиббиёт соҳасида амалга оширилган энг йирик лойиҳа бўлди. Қиймати 14,4 млрд. сўмлик 90 ўринли, 4 қаватли ушбу мажмуа амударёлик аёллар, оналар ва болаларга узоқ йиллар давомида хизмат қилиши шубҳасиз. Энг муҳими, Туғруқ мажмуаси турли хилдаги 10 дона замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг август-сентябрь ойларида тумандаги 6-сонли оилавий поликлиника биноси давлат томонидан ажратилган 750 млн сўм маблағ ҳисобига “Манғит идеал қурилиш” МЧЖ томонидан мукаммал таъмирланди ҳамда бинога қуввати 10 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Бинонинг ташқи фасад қисми термоизоляция қилиниб, базальт қопламаси билан қопланди. Бинода нормал ҳароратни таъминлаш мақсадида 2 дона иситиш қозонлари ва 4та кондиционер ўрнатилди.

Шунингдек, инвестиция дастури доирасида Куюк кўпир овули ҳудудида жойлашган 5-сонли оилавий поликлиника биноси 3 млрд 251 миллион сўмга янгидан қурилиб, айни кунларда ишга туширилиш арафасида.

Келгусида бирламчи тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида мақбуллаштирилган Ўрта қалъа қишлоқ врачлик пунктини янгидан оилавий шифокорлик пункти қилиб ташкил этиш режалаштирилган. Туманимизнинг Жумуртов шаҳарчаси, Юқори қишлоқ, Қорамон, Бештом, Боғ ва Қумёп маҳаллалари, Амир Темур, Назархон, Бўз ёп овуллари каби 11та олис ва чекка ҳудудларига махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилгани ҳам шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Тиббиёт муассасаларини барқарор электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида Дўрман овули ҳудудида жойлашган 2-сонли оилавий поликлиника биносига 14 кВт, Оқ олтин овулидаги 3-сонли оилавий поликлиника биносига 18 кВт, Бобур номли овулдаги 4-сонли оилавий поликлиника биносига 17 кВт, Куюк кўпир овули ҳудудида жойлашган 5-сонли оилавий поликлиника биносига 10 кВт, Хитой овулидаги 6-сонли оилавий поликлиника биносига 10 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган бўлса, Тўлқин овули ҳудудида жойлашган оилавий шифокорлик пункти биносининг иситиш тизими кўмирга мослаштирилиб, 2 та кўмир қозонлари ўрнатилди.

“Соғлик ҳаётнинг шундай неъматидирки, чиндан ҳам бетоб подшодан кўра соғлом гадо минг карра бахтиёрдир” деган эди олмон файласуфи Артур Шопенгауер. Чиндан-да, бахт ҳам, қувонч ҳам, тўй-томоша ҳам саломатлик мустаҳкам бўлсагина татийди. Руҳий ва жисмоний соғломлик инсоннинг чинакам бойлигидир. Якунланаётган йилда Амударё туманининг тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, эришилган ютуқлар дилларга фахр, қалбларга ифтихор бахш этади. 2024 йилни касбий фаолиятидаги муваффақиятлар билан якунлаётган соҳа вакилларининг келгусидаги ишларида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.

Азиза Мадраҳимова, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019